24.11.2016 1120

Тошкентда “Ҳаёт давомидаги таълим” мавзусида мутахассислар учрашуви бўлиб ўтади


Жорий йилнинг 15-16 декабрь кунлари Тошкент шахрида “Ҳаёт давомидаги таълим” мавзусида мутахассислар учрашуви ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Германиянинг DW international ташкилоти билан хамкорликда ташкил этилмокда.

Режалаштирилаётган тадбир 2015-2030 йилларга тасдиқланган БМТнинг Барқарор ривожланиш дастурининг 4-мақсадини (“Барчага инклюзив ва сифатли таълим бериш ва хаёт давомида таълим олиш имкониятини яратиш”) мамлакатимизда амалга оширишга ҳамда 2016-2020 йиллар учун Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида имзоланган ЮНДАФ дастурининг 5-режалаштирилаётган натижага эришишга ҳисса қушади.

Маълумот учун. ЮНДАФ дастурининг 5-режалаштирилаётган натижа қуйидаги курсаткичларни ривожлантиришга қаратилган:

5.1 - мактабгача таълим тизими билан 2-7 ёшдагиларни қамраб олиш;

5.2 - мактабгача таълим тизимидаги давлат стандартларини назорати;

5.3 - 5-9 синф уқувчиларнинг билим даражасини давлат стандартига мослиги;

5.4 - касб-ҳунар таълим муассасалар битирувчиларининг иш билан таъминланиши;

5.5- ахолинининг олий таълими билан қамраб олиниши;

5.6 - ўқув муассасадан ташқари манзилда таҳлил олган катта ёшлиларнинг компетенциясини тан олиш бўйича ягона миллий малака тизими.

Тадбирда тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлари, шу жумладан Ўзбекистон савдо-саноат палатаси вакиллари 5.6-курсаткич буйича хозирги ҳолатни, ютуқ ва муаммоларни таҳлил қилиш, шунингдек, Миллий стратегия ишлаб чиқиш бўйича таклифлар ҳамда ҳалқаро тажриба бўйича фикр ва мулохаза алмашиш имкониятига эга бўладилар.

 

ЎзССП Матбуот хизмати