20.12.2016 1117

"Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил фаолиятини ташкил этишнинг муҳим жиҳатлари: ривожланган мамлакатлар тажрибаси" мавзусидаги давра суҳбати ўтказилади


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5-октябрдаги ПФ-4848-сонли Фармони 4-бандидан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) билан ҳамкорликда "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил фаолиятини ташкил этишнинг муҳим жиҳатлари: ривожланган мамлакатлар тажрибаси" мавзусидаги давра суҳбати 2016 йил 21-декабр куни соат 11.00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 5-мажлислар залида ўтказилади.