09.01.2017 539

Тадбиркорлик субъектлари учун кўргазмали-семинар ўтказилади


Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2699-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги УРҚ-417-сонли Қонуни мазмун ва моҳиятини тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида, жорий йилнинг 9-14 январь кунлари кўргазмали-семинар ўтказилади.

Тадбир доирасида Ўзбекистон савдо-саноат палатаси мутахассислари ҳам иштирок этишлари кўзда тутилган.

ЎзССП Матбуот хизмати