05.08.2015 10583

Халқаро озиқ-овқат кўргазмасида ўзбекистонлик тадбиркорлар қиймати 110 млн.АҚШ доллари миқдоридаги 14 та экспорт шартномасини имзоладилар


Жорий йилнинг 22-26 кунлари Урумчи (ХХР) шаҳрида Иккинчи озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Ўзбекистондан 48 та корхона иштирок этди. Эслатиб ўтамиз, юртимиз тадбиркорларининг мазкур кўргазмадаги иштироки Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ташкил этилди. 

Кўргазмада 40 та мамлакатдан 1500 та компания ўз маҳсулот ва хизматлари билан иштирок этди. Шу билан биргаликда, 100 минг нафар профессионал харидорлар кўргазмага ташриф буюрдилар.

Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалик, сабзавотларни қайта ишлаш, табиий шарбат, кондитер маҳсулотлари, шифобаҳш чой, бодом ёғи, асал ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналари умумий майдони 180 кв. метрни ташкил қилган кўргазма стендларида ўз маҳсулотларини омма эътиборига намойиш этдилар. Ўзбекистонлик тадбиркорларнинг ХХР ташрифи учун кетадиган барча ҳаражатлари Фонд ҳамкорлари томонидан қопланди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ўзининг сифати, экологик тозалиги ва табиий хусусиятлари билан хорижий ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотди.

Ўзбекистонлик тадбиркорлар мазкур кўргазмада илк маротаба иштирок этишларига қармай, яхши натижаларга эришишга муваффақ бўлдилар. Кўргазма якунларига кўра, умумий қиймати 110 миллион АҚШ доллари миқдорини ташкил қилган 14 экспорт шартномасини имзоладилар.

 

Манба:  Uzreport.uz