23.02.2017 666

Балх халқаро иккинчи ярмаркаси


Балх вилояти савдо ва саноат палатаси тижорат, саноат, зироат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришга муносиб шариот яратиш мақсадида жорий йилнинг 27-30 апрель кунлари Мазори-Шариф шахрида (Афғонистон) "Балх халқаро иккинчи ярмаркаси"ни утказади.

Ушбу ярмаркада 100-150 кўргазма павилионлари ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, унда қишлоқ хўжалиги техникалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, ўсимликларга хизмат кўрсатиш, саноат моллари, кўл саноати махсулотлари, уй жихозлари ва қурилиш хом-ашёлари намойишга қуйилиши режалаштирилган.

Шунингдек ярмарка доирасида хорижий ҳамда маҳаллий тижоратчилар ва ишлаб чикарувчилар, хусусий сектор вакиллари иштирокида ўзаро савдо алоқаларини ривожлантириш масалаларига бағишланган конференция ўтказилиб, тижоратга оид келишувлар тузиш ҳамда ўзаро савдо-сотиқни ривожлантириш масалалари мухокама этилиши назарда тутилган.

ЎзССП ахборот хизмати