24.02.2017 819

Ўзбекистонда «Agro Food Forum 2017» Халқаро форуми бўлиб ўтади


Жорий йилнинг 1 апрель куни соат 11.00 пойтахтимиздаги "Зарқайнар" Модалар уйи галереясида «Agro Food Forum 2017» Халқаро форуми бўлиб ўтади. Ушбу тадбир "Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари - жаҳон бозорида" мавзусида ўтказилади.

Форумни ўтказишдан асосий мақсад иштирокчиларни замонавий технологиялар билан яқиндан тиништириш, ишлаб чиқаришда сифат даражасини яхшилаш борасида керакли маслаҳат ва тавсиялар бериш, бугунги кун технологияларининг имкониятларини намойиш этиш, маҳсулот сифати ва экспорт ҳажмини ошириш, қайта ишлаш ускуналарини тўғри танлаш, озиқ-овқат хавфсизлигига эътибор қаратишдан иборат.

Тадбирга иштирок учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган корхона вакиллари таклиф этилади. Кириш бепул. Руйхатдан ўтиш учун: +998977527888 +998711507888.

ЎзССП ахборот хизмати