10.04.2017 2054

«Ташаббус-2017» кўрик танловида иштирок этиш учун аризалар қабул қилинмоқда!


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан хар йили ўтказиб келинаётган «Ташаббус» кўрик танловида иштирок этиш учун аризалар қабул қилинишини эълон қилади!

Кўрик танлов иштирокчилари учта асосий номинациялар: Энг яхши тадбиркор, Энг яхши фермер, Энг яхши хунарманд  шунингдек қўшимча номинациялар бўйича аниқланадилар.

Кўрик-танлов 1996 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 5 январдаги ПФ-1030-сон Фармонлари асосида ташкил қилинмоқда ва ўтган 20 йил давомида танловда жами 200 000 га яқин тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар ўз кўргазмалари билан иштирок этишган.

Кўрик танловнинг 

Туман (шаҳар) босқичлари шу йилнинг 20-25 апрел кунлари

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичлари 25 апрелдан – 3 май кунлари

Республика босқичи 16-17 май кунлари ўтказилади.

Ташаббусни қўлдан бой берманг!

Аризалар жорий йилнинг 19-чи апрелига қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун телефон: +99871 150-60-06; +99871 239 19 56.

Ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими 22 май куни "Туркистон" санъат саройида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фармойиши

Ташаббусда ташаббус кўрсатинг!

                            “Ташаббус-2017” кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари
                                                              бўлиб ўтиш графиги

Т/р

Ҳудуд номи

Бўлиб ўтиш вақти

Бўлиб ўтиш жойи

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

03.05.2017й.

Нукус шаҳри, “Бердақ” номли Қорақалпоқ музикали драма театри биносида

2.

Андижон вилояти

03.05.2017й.

Андижон шаҳар, “З.М.Бобур” номли академик, драма ва комедия театри биносида

3.

Бухоро вилояти

02.05.2017й.

Буҳоро шаҳар, “Семурғ” спорт мажмуаси биносида

4.

Жиззах вилояти

03.05.2017й.

Жиззах шаҳри, Ю.Ражабий номли мусиқали драма театри биносида

5.

Қашқадарё вилояти

02.05.2017й.

М.Тошмуҳамедов номли вилоят мусиқали драма театри биносида

6.

Навоий вилояти

01.05.2017й.

Нафоий шаҳар, “Ёшлар ижодиёт саройи” биноси

7.

Наманган вилояти

03.05.2017й.

Наманган шаҳар, “Ёшлар маркази” биносида

8.

Самарқанд вилояти

02.05.2017й.

Самарқанд вилояти, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси

9.

Сирдарё вилояти

02.05.2017й.

Гулистон шаҳри,

Маънавият ва маърифат маркази

10.

Сурхондарё вилояти

28.04.2017й.

Термиз шаҳар “Алпомиш” кураш мажмуаси биносида

11.

Тошкент вилояти

28.04.2017й.

Ўрта-чирчиқ тумани, Ижтимоий иқтисодиёт коллежи биносида

12.

Фарғона вилояти

03.05.2017й.

Фарғона шаҳри Олимпия заҳиралари коллежи биносида

13.

Хоразм вилояти

02.05.2017й.

Урганч шаҳар, “Огаҳий” номидаги драма театр биносида

14.

Тошкент шаҳар

02.05.2017й.

Тошкент шаҳри, Ёшлар ижод саройи биносида