26.05.2017 833

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!!!


ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!!!

“ТАДБИРКОР ҚИЗНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЛОЙИҲАСИ-2017”
РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ёшларнинг тадбиркорлик соҳасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, бандлигига кўмаклашиш, ҳуқуқий, молиявий саводхонлигини ошириш, уларга имтиёзли кредитлар берилишини таъминлаш, истиқболли дастурлар ишлаб чиқиш, шунингдек, таълим муассасалари ва иш берувчилар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ўрта махсус, касб-ҳунар коллежларининг 2016-2017 ўқув йили битирувчилари-тадбиркор қизлари ўртасида “ТАДБИРКОР ҚИЗНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЛОЙИҲАСИ-2017” республика танловини эълон қилади.

КЎРИК-ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ

  1. Кўрик-танлов 4 босқичда ўтказилади
  2. Касб-ҳунар коллежи босқичи ғолиблари туман босқичида, туман босқичи ғолиблари вилоят босқичида, вилоят босқичи ғолиблари республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
  3. Кўрик-танловни ўтказиш муддатлари:
  • касб-ҳунар коллежлари босқичи –май ойида
  • туман(шаҳар) босқичи июнь ойида;
  • ҳудудий босқичлар август ойида;
  • Республика босқичи сентябрь-октябрь ойида ўтказилади.
  1. Республика босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими октябрь ойида ўтказилади.

Барча саволлар билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефон: (371) 239-40-42; 244-16-17

Электрон манзилимиз: womencom@umail.uz

Республика ташкилий гуруҳи