26.05.2017 788

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!!!


ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!!!

 

“МАҲАЛЛАНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ТАДБИРКОР АЁЛИ” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси маҳаллаларда аҳоли, айниқса, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “МАҲАЛЛАНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ТАДБИРКОР АЁЛИ” республика танловини эълон қилади.

 

Иштирокчилар қуйидаги номинациялари бўйича беллашадилар:

“Ишлаб чиқариш соҳасида маҳалланинг энг намунали тадбиркор аёли”;

“Сервис соҳасида маҳалланинг энг намунали тадбиркор аёли”;

“Қишлоқ хўжалиги соҳасида маҳалланинг энг намунали тадбиркор аёли”.

 

Танлов 2 босқичда ўтказилади:

1 босқич - маҳаллалараро босқичи;

2 босқич – туман (шаҳар) босқичи.

Танловнинг маҳаллалараро (1-босқич) босқичида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар танловнинг туман(шаҳар) (2-босқич) босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.

 

Танловни ўтказиш муддатлари:

кўрик-танловнинг маҳаллалараро 1-босқичи 2017 йил 1 июнидан
2017 йилнинг 1 июлга қадар ўтказилади;

кўрик-танловнинг туман (шаҳар) босқичи 2017 йил 1 июлидан
2017 йилнинг 1 августга қадар ўтказилади.

 

Танловнинг туман (шаҳар)лар босқичи ғолиблари диплом, кредит маблағи кафолатланган сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.

Барча саволлар билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефон: (371) 239-40-42; 244-16-17

Электрон манзилимиз: womencom@umail.uz

Республика ташкилий гуруҳи