12.06.2017 821

Нукусда МТР лойиҳаси экспертлари ўқув семинарлар ўтказишди


Шу йилнинг 6-8 июнь кунлари Нукус шаҳрида МТР (Management Training Program) лойиҳаси экспертлари Яннис Зервас ва Фарход Джабборовлар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма ҳузурида ташкил қилинган «QARAQALPAQ BIZNES TA’LIM» ўқув маркази фаолиятини мониторинг қилиш мақсадида «Ўқув марказларида таълим жараёнларини ташкил этиш» бўйича 3 кунлик ўқув семинари бўлиб ўтди.

Экспертлар томонидан ўтказилган дастлабки 2 кунлик ўқув машқларида бошқарма ходимларидан Қ.Азербаев, Д.Джумамуратова, А.Ахметов ва Ўқув маркази директории Н.Утеулиевлар иштирок этишди.

Ўқув семинарининг дастлабки икки куни давомида экспертлар ўқув маркази ходимларига таълим ва салоҳиятини ошириш масалалари бўйича кенг тушунтиришлар беришди. Шу билан бирга ўқув маркази фаолиятини янада яхшилашга оид бир қанча мавзуларга кенг тўхталиб ўтди. Яъни булар бошқариш тизими, раҳбариятнинг маъсулияти, ресурсларни бошқариш, баҳолаш ва таҳлил қилишни такомиллаштириш, ўқув маркази самарадорлигининг мухим кўрсаткичлари, ўқув маркази йўриқномалари, молиявий фаолиятни бошкариш, инфратузилма ва меҳнат фаолияти устидан назорат қилиш, Европа Малака Тизими (ЕМТ) сифати билан таъминлаш, ўқув марказларининг Европа стандартлари мавзуларида кенгайтирилган тушунтиришлар беришди.

Учинчи куни «QARAQALPAQ BIZNES TA’LIM» ўқув маркази томонидан тадбиркорлар ва бизнес режа тузиш ва ўз бизнесини бошлаш ниятида бўлган ёшларга «Бизнесни режалаштириш» мавзусида ўқув семинарини ташкиллаштиришди. Улар презентация асосида қатнашувчиларга бизнес режа тузишда нималарга аҳамият бериш керак ва унинг қоидалри, мақсад ва белгиланган вазифаларга бирма-бир тўхталиб ўтишди. Экспертлар Яннис Зервас ва Фарход Джаббаровлар уларга баҳо бериб ўтказилган ўқув семинарини мониторинг қилишди. 

Ўқув семинари давомида иштирокчиларнинг қизиқишларига ҳам алоҳида тўхталиб, уларнинг бизнес ғоялари билан танишишди ва уларга нималар қилиш кераклиги ҳақида маслаҳатлар берилди. Шу билан бирга семинар давомида улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. 

Семинар якунида иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан сертификатлар топширилди.

Ўқув семинари якунида экспертлар ўқув маркази тренерларининг ишига ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

ЎзССП ахборот хизмати