14.06.2017 1128

Тадбиркорлик фаолияти асослари бўйича ўқув курси бўлиб ўтди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сонли “Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонининг 6-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатасига бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб ҳар бир туманда хусусийлаштирилган объектлар негизида лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорлар учун касб-ҳунар коллежларининг биноларида ўқув машғулотларидан бўш вақтда ўқув курсларини ташкил этиш белгиланган.

Шу муносабат билан Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси билан ҳамкорликда хусусийлаштирилган корхоналар негизида лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорлар учун ўқув курси Нукус шаҳридаги автомобиль йўл хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи биносида 2017 йил 5 июнидан 10-июнигача ўтказилди.

Ўқув курсининг асосий мақсади Нукус шаҳрида фаолият юритаётган ҳамда хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорларнинг бизнесни юритиш ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш асослари, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа зарур фанлар бўйича билим ва кўникмаларини оширишдан иборат.

Мазкур ўқув курси 06.05.2017 й. да Давлат рақобат қўмитаси раиси томонидан тасдиқланган ўқув курсининг намунавий ўқув режаси, 2017 йил 25 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланган ўқув курсларини ўтказиш графиги, 2017 йил 29 майда Қорақалроғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси томонидан тасдиқланган ўқув курсининг календарь режаси асосида ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ходимларини ўқув курсларини самарали ўтказилишига жалб этиш мақсадида 2017 йил 18 майдаги 53-П-сонли “Тадбиркорлар учун ўқув курсларини тўғрисида” ги  буйруғи қабул қилинди ҳамда 2017 йил 22 майда ўқув курсларини ташкил этиш бўйича Ҳаракатлар режаси тасдиқланди.

Ўқув курсини ўтказиш учун зарур тарқатма материаллари (қайд дафтари, ручка, папкалар) Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг Ишлар бошқармаси  томонидан таъминланди.

Хусусийлаштирилган корхоналар негизида лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорлар учун “Тадбиркорлик фаолияти асослари” мавзусида ўтказилган ўқув курси Нукус шаҳридаги Нукус автомобиль йўл хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг махсус ахборот технологиялари (компьютер, проектор, экран ва ҳ.к.) билан жиҳозланган аудиторияда ўтказилди. Ўқув курси 6 кун давом этиб, ўқув машғулотларнинг умумий давомийлиги 24 академик соатни ташкил этди. Ўқув курсида иштирок этган тингловчиларнинг умумий сони 15 тани ташкил этди.

Ўқув курсининг биринчи куни – 5 июн 2017 й.

Куннинг биринчи ўқув машғулоти “Тадбиркорликнинг қонунчилик асослари, бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни олиш” мавзусида Қорақалроғистон Республикаси Адлия вазирлиги Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни химоя қилиш бўлими бошлиғи Даулетияров Бахадир томонидан ўтилди. Маърузачи ўқув машғулоти давомида тингловчилар томонидан берилган саволларга жавоблар бериб борди.

Куннинг иккинчи ўқув машғулоти “Коммуникацияларга уланиш, хомашё ва ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини олиш” мавзусида “Шимогазтаъминот” унитар корхонаси Ишлаб чиқариш-техник бўлими (ПТО) инженери Жуманов Карлибай, “Қорақалпоқ ҳудудий электр таъминоти корхонаси”нинг “Бир ойина” хизмати бошлиғи Серимбетов Бахит, “Туямуйин-Нукус сув ўткизгичидан фойдаланиш корхонаси”нинг бўлим бошлиғи Нуратдинов Камал ҳамда Ўзбекистон Товар хомашё биржасининг Қорқалпоғистон филиали электрон харидлар бўйича мутахассис Отениязов Улуғбеклар томонидан ўтилди. Маърузачи ўқув машғулоти давомида тингловчилар томонидан берилган саволларга жавоблар бериб борди.

Ўқув курсининг иккинчи куни -6 июн 2017 й.

Куннинг биринчи ўқув машғулоти “Бизнес-режани ишлаб чиқиш” мавзусида мавзусида АТБ “Асакабанк”нинг ҚҚ филиали бўлим бошлиғи Кытайбеков Бахадыр томонидан ўтилди. Маърузачи ўқув машғулоти давомида тингловчилар томонидан берилган саволларга жавоблар бериб борди.

Куннинг иккинчи ўқув машғулоти “Банкда ҳисобварақ, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисобварақ очиш, кредит олиш шартлари ва тартиби” мавзусида ҳам АТБ “Асакабанк”нинг ҚҚ филиали бўлим бошлиғи Кытайбеков Бахадыр томонидан ўтилди. Маърузачи ўқув машғулоти давомида тингловчилар томонидан берилган саволларга жавоблар бериб борди.

Ўқув курсининг учинчи куни – 7 июн 2017 й.

Куннинг биринчи ўқув машғулоти “Бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молиявий ҳисобот” мавзусида Қорақалроғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Абатов Абдурашид томонидан ўтилди. Маърузачи ўқув машғулоти давомида тингловчилар томонидан берилган саволларга жавоблар бериб борди.

Куннинг иккинчи ўқув машғулоти “Солиқлар ва мажбурий тўловлар, божхона божлари ва тўловлари, улар бўйича имтиёзлар” мавзусида Қорақалроғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Абатов Абдурашид ва Қорақалроғистон Республикаси Божхона бошқармаси Божхона қийматини аниқлаш ва тўловлар ҳисобини юритиш бўлимининг катта инспектори Устабаев Илёзжонлар томонидан ўтилди. Маърузачи ўқув машғулоти давомида тингловчилар томонидан берилган саволларга жавоблар бериб борди.

Ўқув курсининг тўртинчи куни – 8 июн2017 й.

Куннинг биринчи ўқув машғулоти “Танланган фаолият йўналиши бўйича бизнесни ташкил этиш асослари” мавзусида Ўзбекитон Савдо-саноат палатаси Қорақалроғистон Республикаси бошқармаси Экспортга кўмаклашиш бўлими етакчи мутахассиси Турсунов Қуанишбай томонидан ўтилди. Маърузачи ўқув машғулоти давомида тингловчилар томонидан берилган саволларга жавоблар бериб борди.

Куннинг иккинчи ўқув машғулоти “Муваффақиятли тадбиркор томонидан бизнесни ташкил этиш ва ривожлантириш тажрибаси ҳақида мастер-класс” мавзусида “Кардар ишлаб чиқариш” корхонаси раҳбари Шимбергенов Мурат томонидан ўтилди. Муваффақиятли тадбиркор мастер-класс давомида тингловчиларга тадбиркорлик фаолиятини қандай бошлагани, қандай қийинчиликларга учрагани, охирида ҳозирги даражасига қандай эришганлиги тўғрисида гапириб ўтди ва ўз маслаҳатларини берди. Муваффақиятли тадбиркор мастер-класс давомида тингловчилар томонидан берилган саволларга жавоблар бериб борди.

Ўқув курсининг бешинчи куни куни – 9 июн 2017 й.

Куннинг биринчи ўқув машғулоти “Меҳнат қонунчилиги, кадрларни танлаш ва ўқитиш” мавзусида Қорақалроғистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг  Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекцияси бошлиғи Қурбонов Жавлон томонидан ўтилди. Маърузачи ўқув машғулоти давомида тингловчилар томонидан берилган саволларга жавоблар бериб борди.

Куннинг иккинчи ўқув машғулоти “Логистика асослари – товарларни истеъмолчиларга транспортда ташиш ва етказиш” мавзусида Қўнғирот темир йўл узели Нукус станцияси бошлиғининг йўк хўжалиги бўйича ўринбосари Низекеев Бахит томонидан ўтилди. Маърузачи ўқув машғулоти давомида тингловчилар томонидан берилган саволларга жавоблар бериб борди.

Ўқув курсининг олтинчи куни – 10 июн 2017 й.

Ўқув курсининг сўнгги кунида тингловчилар Нукус шаҳрида муваффақиятли фаолият юритаётган “КАРДАР ишлаб чиқариш” корхонасига ташриф буюришди. Ташриф давомида тингловчилар корхонанинг  мебель цехидаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишиб чиқдилар, берган саволларига жавоблар олдилар ва ўзаро фикр алмашдилар.

Ўқув курси якунида тумандаги хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида лойиҳаларни амалга ошираётган 13 та тадбиркорлар ўқитилди,  уларнинг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш фаолият йўналишлари бўйича бизнесни ташкил этиш борасидаги билим ва кўникмалари оширилди, тадбиркорларнинг ҳуқуқий билими, хомашё билан таъминланиш, кредит олиш, конвертация каби муаммолари ўрганилди ва уларни ечиш бўйича мутасадди вазирлик ва идораларнинг ходимлари  томонидан тегишли таклифлар киритилиши белгиланди ва тумандаги муваффақиятли тадбиркорлар билан бизнесни йўлга қўйишда муаммоларни ҳал қилиш борасида ўзаро тажрибалар алмашинилди, улар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалар ўрнатилди.

Кун якунида ўқув курсида иштирок этган тинглочиларга Қорақалроғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси в.в.б. А.Кайраддинов томонидан сертификатлар топширилди. Тингловчилар ўқув курси ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.

ЎзССП ахборот хизмати