10.07.2017 1578

Кичик бизнес субъектлари, корхона ва ташкилотлар ўртасида семинар учрашув ўтказилди


Тошкент вилояти Прокуратураси, Тошкент вилояти Савдо-саноат палатаси билан биргаликда хар хафтанинг чоршанба кунлари вилоятнинг туман ва шахарларида тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказиб, худудлардаги тадбиркорлик субъектларининг муаммо ва камчиликлари ўрганиб, уларга амалий ёрдам бериб келишмоқда. Худди шундай учрашувлардан бири Зангиота туманида ҳам бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувда Тошкент вилояти прокурори ўринбосари С.Бердалиев, Савдо-Саноат палатаси Тошкент вилояти худудий бошқармаси бошлиғи Ф.Маманов вилоятнинг мутасади корхона ва ташкилот рахбарлари, туман хокими С.Шерматов, туман прокурори Б.Бабаджанов ва туманнинг мутасадди корхона ташкилот рахбари хамда 250 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этдилар. 

Учрашувда сўз олган, Тошкент вилояти Савдо-саноат палатаси худудий бошқармаси бошлиғи Ф.Маманов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинганлигини. Мазкур Фармон аввало тадбиркорлик фаолияти ривожланиши ва бизнеснинг қонуний манфаатлари муҳофазасини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолияти тубдан такомиллаштирилишини назарда тутишини айтиб ўтди ва бугунги кунда қабул қилинаётган қонун ости ҳужжатлари билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди.

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субьектларига кенг имкониятлар яратиш, улар жавобгарлигини либераллаштириш, уларга имтиёзлар беришга қаратилган кенг кўламдаги ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистонда мустақиллик йилларида хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаётган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлари, “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги каби бир қатор Ўзбекистон Республикасининг қонунлари қабул қилинди.

Улар асосида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини судлар орқали ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилиб, тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги хўжалик низолари хўжалик суди ёки ҳакамлар суди томонидан кўриб чиқилиши белгиланди, айрим истиснолардан ташқари, тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари бекор қилинди, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари йўл қўйилган қонунбузарликларни белгиланган муддатларда ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган моддий зарарни қоплаган тақдирда, инсоннинг соғлиғи ва ҳаётига зарар етказилган ҳолатлар бўлмаганда, маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, жарималар ва молиявий санкциялар қўлланилишидан озод этилди, ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахслар бир ой муддатда етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган ва зарур ҳужжатларни расмийлаштирган тақдирда маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этиладиган бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти ташкил этилиши алоҳида аҳамият касб этди.

Сўзга Тошкент вилояти прокурори ўринбосари С.Бердалиев чиқиб, иштирокчиларга тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасида қатор қонун ҳужжатлар қабул қилинаётганлиги, кичик бизнес соҳасини ривожлантириш, кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқараётган маҳсулотлари ҳажмини кенгайтириш ҳамда маҳсулотларни экспортга йўналтириш, фаолият юритмаётган корхоналарни фаолиятини тиклаш, ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришда имтиёзли кредитлардан фойдаланиш ҳамда тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар ҳақида ҳақида ахборот бериб ўтди.

Шунингдек, юртбошимиз томонидан бугунги кунда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор фармон ва қарорлар қабулиниб, амалга тадбиқ этиб келинмоқда.

Мазкур фармон ва қарорларда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига аралашувни тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик”ни энг муҳим устувор йўналиш ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси сифатида мустаҳкамлаши, ушбу мақсадларда давлат органларига, энг аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмаларга, ўз фаолиятида белгиланган талабларнинг ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги тамойилининг сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик, уларнинг фаолиятини асоссиз тўхтатиб қўйганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари талаблари қатъий бажарилишини, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарнинг бевосита айбдорлардан ундирилишини таъминлаш каби вазифалар белгиланган.

Шу билан бирга, муҳокама давомида давра суҳбати иштирокчилари тадбиркорлик субъектларининг жавобгарлигини янада либераллаштириш ҳамда тадбиркорлар билан мулоқот қилиш масалалари юзасидан бир қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлигини, тараққиётнинг ҳозирги босқичи тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш масалаларида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилишнинг янги тизими яратилишини тақозо этаётганлигини таъкидладилар.

Давра суҳбати иштирокчилари ва сенаторлар томонидан тадбиркорлар билан мулоқотнинг самарали усулларини жорий этиш ҳамда улар жавобгарлигини янада либераллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Солиқ, Хўжалик-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларининг тегишли нормаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш тавсия этилди.

Бундан ташқари, тадбиркорларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш мақсадида, оммавий ахборот воситаларида кўрсатувлар, ток-шоулар ташкил этиш, буклетлар ва тарқатма материаллар ишлаб чиқиш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзида мужассам этган, фойдаланишга қулай бўлган электрон ресурслар, порталлар, мобил дастурлар ҳамда электрон ҳуқуқий маслаҳатхоналарни ташкил этиш, республикамиз туманлари ва шаҳарларида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, жойларда судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлари ҳамда адвокатлар билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектлари билан мунтазам равишда учрашувлар, давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ўтказиб туриш, тадбиркорларга янги қабул қилинган қонунлар, амалдаги қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан тушунтиришлар бериб бориш каби бир қатор тавсиялар баён этилди.

Шунингдек, сенаторлар ва давра суҳбати иштирокчилари томонидан Давлат раҳбарининг мазкур соҳани ривожлантиришга қаратилган фармон ва қарорларида белгилаб берилган вазифаларни шиддатлик билан бажариш чораларини кўриш зарурлиги қайд этилди.

Семинар якунида кичик бизнес субъектлари томонидан ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволларга ўтилди.

Савол-жавоб: “Шахобиддин Алиязди” ф/х томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида корхона фаолиятини янада кенгайтириш борасида корхонага қўшимча ер майдони ажратишлик бўйича вилоят комиссияси томонидан тўпланган ҳужжатлари қайтарилган билдирилди.

Туман ҳокими томонидан Архитектура бўлимига, Вилоят комиссияси томонидан қайратилган ҳужжатлардаги камчиликларни бартараф этиб, қайта кўриб чиқиш учун вилоят комиссиясига тақдим этиш топшириғи берилди.

Савол-жавоб: “Меҳнат Бахтли Сут” МЧЖ, Корхонага тегишли бўлган очиқ ер майдони Тошкент шаҳрида бузилган уй-жойлар учун бериб юборилган. Ушбу ер майдони ҳудудидан юқори босимли газ таъминоти корхонага ўтган бўлиб, ҳозирги кунда аҳоли томонидан қурилаётган уй-жой эгалари томонидан юқори босимли газ тармоғини кўчириш билдирилиб, газ тармоғини баъзи жойларига зарар етказишлиги натижасида корхонанинг ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Туман Газ таъминоти, Архитектура, Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастр хизматига Тошкент шаҳар аҳолиси томонидан қурилаётган уй-жойларни ер остидан юқори босимли газ қувурлари ўтганлиги юзасидан фуқароларга огоҳлантириш хатлари бериш ҳамда ушбу масала юзасидан Тошкент шахар ҳокимлиги ва бошқа юқори турувчи ташкилотларга туман ҳокимлиги томонидан мурожаатлар қилиш таклифи билдирилди.

Савол-жавоб: “Фазо Лукс” МЧЖ томонидан корхона 2017 йил ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастурига “Тиббиёт маҳсулотлари” ишлаб чиқариш лойиҳаси билан киритилган. Лойиҳа ишга туширилган, бироқ ҳозирда корхонада канализация ўтказиш бўйича вилоят ҳокимлиги томонидан 300 млн.сўм ва корхона томонидан 70,0 млн.сўм маблағ ажратилган бўлиб, вилоят ГУКС ташкилоти томонидан пудратчи ташкилотлар аниқлаб берилмай келинмоқда.

Туман ҳокими томонидан Вилоят ҳокимлигига ва вилоят ГУКС ташкилотига ушбу масала юзасидан алоҳида мурожаат қилишлиги таклиф этилди.

Савол-жавоб: “Тўра-Мед-Фарм” МЧЖ томонидан Доривор ўсимликлар экиш учун Бўстонлиқ туманидан 110,0 ГА ер майдони ажратилган. Ҳозирги кунда қўшимча равишда 139,0ГА ер майдони ажратилиши Бўстонлик тумани ҳокимлиги томонидан кеч қолдирилмоқдалиги билдирилди.

Тошкент вилояти прокуратурасига масалага оид барча ҳужжатларини тақдим этишлиги ва прокуратура идораси томонидан кўриб чиқилиши билдирилди.

Савол-жавоб: “Шерхон транс” МЧЖ томонидан Гулистон ҳудуди Чимкент йўли кўчаси охирига транспорт воситаларини тўхташ жойи учун авто-тураргоҳ қуришга рухсат бериш сўралди.

Туман ҳокими томонидан ушбу ер майдонида аҳолига маиший хизмат кўрсатиш (2-қаватли) шаҳобчасини қуриш учун вилоят комиссияси томонидан рухсат берилган олинган бўлиб, ҳозирги кунда тадбиркорларга танлов асосида берилиши режалаштирилганлиги билдирилди. Шунингдек, мазкур ер майдони бўйича лойиҳалар мавжуд бўлса, белгиланган тартибда тақдим этиб танловда иштирок этишлиги билдирилди.

Савол-жавоб: “Сардорник” МЧЖ томонидан Корхона 2017 йил ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастурига “Парандачиликни ривожлантириш” лойиҳаси билан киритилган.

Корхонага 9,0 млрд.сўм Учтепа тумани Миллий банки томонидан кредит маблағи ажратиш бўйича дастурга киритилган, шу кунга қадар Миллий банк томонидан кредит маблағи ажратилмаган.

Тошкент вилояти прокуратураси томонидан тегишли барча ҳужжатларини вилоят прокуратурасига тақдим этишлиги ва кўриб чиқиб, ижобий ҳал этиб берилиши билдирилди.

Савол-жавоб: “Абдулазиз Омад Чиннилари” МЧЖ томонидан корхона маҳаллийлаштириш дастурига киритилган бўлиб, бугунги кунда Хитой давлатидан келадиган мутахассислар учун 3 ойлик муддатга виза берилиши ҳамда газ таъминоти корхонаси томонидан газ таъминоти узилиши ҳақида мурожаат қилди.

Ушбу масала юзасидан туман прокуратураси томонидан тегишли мутахасислар билан бирга газ таъминотидан узилишлари кўриб чиқишлик белгиланди.

Шунингдек, семинар жараёнида Якка тартибдаги тадбиркорлар “Мохирова Мунира”, “Абдусаттарова Рўзалия”, “Муталов Миркамол” ва “Баҳор” фермер хўжалиги, ООО “IDEA IMPEX”, “Флора Мед” МЧЖлар томонидан мавжуд муаммолари билдирилди ҳамда муаммолари ёзиб олиниб, белгиланган тартибда кўриб чиқилиши белгиланиб олинди.

Семинар сўнгида туман ҳокими С.Шерматов иштирокчиларга бундай семинарларни келгусида янада ташкиллаштириш ва бунда кичик бизнес субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда бошқа тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истаги бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаб, уларни ўз бизнес режаларини амалга оширишида ҳар томонлама амалий ёрдамлар бериб боришини билдириб ўтиб, семинарни ёпиқ деб эълон қилди.

ЎзССП ахборот хизмати