25.07.2017 1162

Нукус шаҳрида «СТАРТ-АП» ҳафталигининг Қорақолпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди


Республикамизнинг барча шаҳар ва туманларининг олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида «старт-ап» ҳафталиклари ўтказилди.

“Старт-ап” лойиҳалари ҳафталик тадбирларида жами 430 нафар иштирокчи ўз бизнес ғояларини туман ҳокимлигининг иқтисодий мажмуаси, тижорат банклари, молия, солиқ идораси, Бандликка кўмаклашиш марказлари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикси бошқармаси  ва манфаатдор ташкилотлар вакилларига намойиш этишган бўлса, шундан 64 нафар иштирокчига тижорат банклари томонидан кафолотланган имтиёзли кредит сертификатлари топширилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги барча олий таълим муассасалариниг ўзида жами 156 нафар талаба ёшлар иштирок этиб, 10 нафар талабага тижорат банкларининг махсус сертификатлари топширилди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад, инновация тадбиркорлигини жорий этишга, «startup» лойиҳалар, ёшларнинг, аввало олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг ўз бизнесини ташкил қилиш ва юритишга, шунингдек, аҳоли бандлиги ва даромадларининг жадал ўсишини таъминлашга хизмат қиладиган кичик, хусусий ва оилавий тадбиркорлик, касаначиликнинг турли шаклларини жадал ривожлантиришга фаол кўмаклашиш ҳисобланади.

Тадбирда касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчилари тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит маблағларини олиш истагини билдириб, ўз бизнес лойиҳаларини тақдим этган ҳолда фаол иштирок этдилар.

Ҳафталик давомида, Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, барча банк ҳамда савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ходимлари шунингдек, бошқа ҳамкор корхона-ташкилотлар ҳам яқиндан кўмак беришди.

Натижада, тадбирнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи жорий йилнинг 20 июль куни Нукус шаҳридаги “Ёшлар маркази”да жами 21 нафар касб-ҳунар коллежи битирувчилари ва ОЎЮ талаба ёшлари иштирокида бўлиб ўтди.

Танлов жараёнида,  тадбир иштирокчиларининг ўз бизнес-режасида лойиҳани амалга ошириш натижасида маълум бир долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммо ёки масаланинг ҳал қилиниши, “старт-ап” лойиҳасининг қиймати, таклиф этилаётган молиялаштириш манбаалари, лойиҳанинг бизнес модели, лойиҳани амалга ошириш чора- тадбирлари ўз аксини топганлигига аълохида эътибор қаратилди.

Натижада, танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида

Касб-хунар коллежлари битирувчилари орасида “Энг яхши лойиҳа”лар номинацияси бўйича

1-ўрин Бекназаров Султан (Нукус шаҳри)

2-ўрин Сейтназарова Гулхатиша (Хўжайли тумани)

3-ўрни Соғатов Сабур (Шуманай тумани) муносиб топилди.   

Олий ўқув юртлари талабалари орасида “Энг яхши лойиҳа”лар номинацияси бўйича

1. Ержанов Арал (Қорақалпоқ давлат университети)

2. Абдикаримов Айбек (Нукус давлат педагогика институти)

3. Абдираманов Мийрас (Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали) ғолибликни қўлга киритдилар.

Республика босқичида “Энг яхши лойиҳа”лар ташаббускорларига тадбир ташкилотчилари томонидан қимматбаҳо совға (1-ўринлар учун ноутбук, 2-ўринлар учун планшет, 3-ўринлар учун смартфон телефон) лар билан тақдирланди.

Шунингдек, хафталикнинг бошқа қатнашувчиларига тадбирдаги фаол иштироки учун сертификатлар берилди.

Тадбир давомида Нукус шаҳри ва барча туманларда фаолият олиб бораётган саноат, тўқимачилик, янги иннавацион технология, миллий ҳунармандчилик йўналишларида ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ва бугунги кунда ишлаб чиқараётган маҳсулотлари билан маҳаллий ва хорижий бозорни эгаллаган тадбиркорнинг ижодий кўргазмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтадиган жойда бўш турган биноларни ижарага бериш ҳамда “ноль” қийматли объектларни инвестиция мажбуриятлари асосида лойиҳа ташаббускорларига берилиши бўйича махсус “ахборот-маслахат бурчаклари”ни ташкил этилди.

Бўлиб ўтган тадбир тўғрисидаги маълумотлар Қорақалпоғистон Теле ва Радиоканалининг «Хабар» информацион дастури орқали ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида ёритилди.

ЎзССП ахборот хизмати