03.08.2017 2876

Яна бир тадбиркорнинг муаммоси хал этилди


Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига “Узагрострой махсус монтаж компанияси” 2014-йилдан буён бажарилган ишлар учун  “Шодлик Тарақиёт Файз” ҳусусий корхонаси қарздорликни тўламасдан келаётгани тўғрисида мурожаат келиб тушди. Палатанинг маъсул ходимлари “Шодлик Тарақиёт Файз” ҳусусий корхонаси манфаатларини ҳимоя қилиш учун Тошкент шаҳар хўжалик судига, сўнгра Апелляция инстанцияси судига  даъво ариза киритишди. Ушбу суд ишлари салбий якун топгани сабабли, адолатни тиклаб, қарздорликни ундиришга ёрдам бериш мақсадида даъво ариза Касация судига киритилди. Натижада Палатанинг малакали мутахассислари томонидан 3 йил давомида тўланмай келаётган 130 млн. сум пул маблағида бўлган қарздорликни ундиришга эришилди.

“Шодлик Тарақиёт Файз” раҳбари Хайрулло Тожиев Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига йўллаган мактубида Палата ходимларига ўз миннатдорчилигини исҳор этар экан “Сизлардек тадбиркорлар манфаатини ҳимоя қилувчи жонкуяр давлат ташкилоти бор экан мустақил Ўзбекистон давлатимизда тадбиркорлик ва ишбилармонлик гуркираб яшнайди, давлатимиз равнақи йўлида хормай толмай қилаётган мехнатларингиз биз тадбиркорларга куч-қувват бағишлайди” – дея ўз ташаккурнома хатига якун ясади.

ЎзССП ахборот хизмати