21.08.2017 294

Ўзбекистонда ўрта корхоналар тузилиши мумкин


2018 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектининг яна бир шакли – ўрта корхоналар пайдо бўлиши мумкин. Уларда беш юз кишигача ишчи фаолият кўрсатиши таклиф этилмоқда. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони лойиҳасида келтирилмоқда. 

Лойиҳада ўрта корхоналар агарда 10 фоизлик ставкада ягона солиқ тўлови ҳамда 20 фоизлик ставкада ягона ижтимоий тўловни амалга оширса, соддалаштирилган солиққа тортиш тизимидан фойдаланиши мумкинлиги кўрсатилган. 

Фармон лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тайёрланган.

www.regulation.gov.uz манзилидаги мазкур ҳужжат лойиҳаси билан тўлиқ танишиш ҳамда жорий йилнинг 31 августига қадар фойдаланувчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

Манба: uza.uz