23.08.2017 274

Навбатдаги экспертлар кенгашининг йиғилиши


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги ПФ-5087-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солиш масалалари бўйича экспертлар кенгашлари ташкил этилди.

Саноат соҳасида ташкил этилган экспертлар кенгашининг дастлабки йиғилиши жорий йилнинг 25 август куни соат 10-30 да Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси катта мажлислар залида ўтказилади.

Унда Кенгаш вакиллари томонидан кун таритибига Кенгашнинг 2017 йил учун режалари ҳамда энергетика соҳасидаги масалаларни кўриб чиқиш, шунингдек тадбиркорликнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган ва чеклаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, уларни бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идораларга тақдим этиш кўзда тутилган.

Муҳокамада иштирок этиш учун (Элбек Шомуратовга) +99871 150 60 06 тел.орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз.

ЎзССП ахборот хизмати