24.08.2017 1612

Палата раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ўтказилди


Жорий йилнинг 24 август куни Савдо-саноат палатаси томонидан Миллий матбуот марказида “Тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишнинг янги тартиб тамойиллари: тажриба, амалиёт ва муаммо” мавзуидаги матбуот анжумани ўтказилган бўлиб, унда 40 дан ортиқ ОАВ вакиллари ҳамда ЎзССП раҳбарлари иштирок этдилар.

Республикамизда кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун максимал даражада қулай шароитларни яратиш, хусусий мулк муҳофазаси ва даҳлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, инвестициявий иқлим ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ҳусусий мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари билан ўзаро муносабатларда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари устуворлиги муҳофазасини таъминлаб берадиган мустаҳкам қонуний база, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига асоссиз аралашувларнинг олдини олишга қаратилган ишончли ҳуқуқий кафолатлар ишлаб чиқилган. Ҳозирда мамлакатда 600 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда. Хусусан, мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 56%дан ортиғи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган бўлиб, улар республикадаги 78%дан зиёд меҳнатга лаёқатли аҳолининг бандлигини таъминламоқда.

Матбуот-анжуманида қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июнда қабул қилинган Фармони ва Қарорида белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари муҳофазаси кафолатларининг кучайтирилишини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш самарадорлигини ошириш, уларга бизнесни ташкил қилиш ва юритишда ҳар томонлама кўмак бериш, сифатли давлат хизматларини тақдим этиш, бизнес-муҳитни такомиллаштириш масалалари бўйича тадбиркорлар билан ахборот алмашишнинг самарали каналини жорий этиш, шунингдек, мамлакатимизда хусусий мулк ва тадбиркорликни янада ривожлантириш, чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорларга чиқишига имкон яратди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан қисқа фурсат ичида кенг кўламли ишлар амалга оширилган. Хусусан, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ҳимояси кафолатларини кучайтириш мақсадида, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида:

Савдо-саноат палатаси томонидан икки ой давомида жами бўлиб 150 та ҳужжат, хусусан: қонунлар лойиҳалари (23), Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари лойиҳалари (21), ҳукумат қарорлари лойиҳалари (56) ва бошқа ҳужжатлар (50).

ССП мутахассислари Республика назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши томонидан тасдиқланган 833 та текширувнинг 653 тасида иштирок этиб мониторинг ўтказдилар. Шунингдек, Палата ходимлари режадан ташқари текширувларда иштирок этган бўлиб, август ойида ноқонуний текширув ҳолати аниқланиб, бартараф этилди.

Тадбиркорлик субъектларининг манфаатлари ҳимояси бўйича мурожаатларнинг кўриб чиқилиши натижалари бўйича ССП томонидан судларга 13,654 та шикоят аризаси тақдим этилган.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида ташкил қилинган 15 та ҳакамлик судлари томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида даъво суммаси 21,9 млрд. сўм бўлган 708 та ишлар кўриб чиқилган бўлиб, бу кўрсаткич 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 146 та ва суммаси 3,7 млрд сўмга кўпдир.

Ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш соҳасида:

 Тадбиркорлик субъектларини ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш жараёнларига кенг жалб қилиш мақсадида ССП қошида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, эксперт кенгашлари ташкил этилди. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий масалалари бўйича 8 та эксперт кенгаши иш бошлаган бўлиб, натижада 5 та хулоса тақдим этилиб, тегишли ташкилотларга юборилди.

Бундан ташқари, муқобил энергетика, АКТ, ТИФ, транспорт, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, банк-молия масалалари, савдо, қурилиш, саноат, инновациялар, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, ҳудудларда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш каби масалалар бўйича хам эксперт кенгашлари ташкил этилди.

Тадбиркорлик субъектларига бизнесни ташкил этиш, юритиш ва янада ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, республика бўйлаб тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган 6085 та мурожаатнинг 4852 таси кўриб чиқилди. Ягона телефон хизмати линияси (Call-center) бўйича 7 675 та қўнғироқ қабул қилинди.

Тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш соҳасида:

«Ўзбекистон бизнес-форуми (III-фаза)» лойиҳаси доирасида инновацион тадбиркорлик жорий этилишини фаол қўллаб-қувватлаш, «startup»-лойиҳалар, ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш мақсадида «Start-Up» лойиҳаларни саралаш босқичлари ўтказилди. Олийгоҳларда таълим олаётган талабалардан келиб тушган 419 та лойиҳадан 30 та лойиҳа танлаб олиниб, келгуси кўриб чиқиш учун қайта йўналтирилган.

Ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига жалб қилиш, уларга тизимли кўмак кўрсатиш мақсадида, жорий йилнинг 12 августида Ўзбекистон Ёшлар уюшмаси билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган.

Шу билан бирга, иқтисодиётнинг турли соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун амалий қўлланмаларни тайёрлаш бўйича ишлар амалга оширилди. Хусусан, коллеж ўқувчилари ҳамда ҳудудий касб-ҳунар тайёрлаш марказларининг тингловчилари учун “Бизнес билан танишув” комплекс модул ўқув қўлланмаларининг лойиҳаси ишлаб чиқилди.

2017 йилнинг июль-август ойлари давомида Республикада 300 та тадбиркорлик субъекти Палата аъзолигига жалб этилиб, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича хизматлар тақдим этилган. Бугунги кунда ССП аъзоларининг сони 30 000 га яқин тадбиркорни ташкил этади.

Давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик соҳасида:

Давлат ҳокимиятининг барча тармоқлари билан ўзаро ҳамкорликнинг самарали тизимини ва юқори мобиллик ҳамда самарадорликка хизмат қиладиган янги иш шаклларини жорий этиш мақсадида, ССП зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш бўйича парламент, давлат, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан бевосита ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик Палатаси, МБ, ТИВ, ТСВ, ОЎМТВ, ДСҚ, Инвестиция қўмитаси, Рақобат қўмитаси, Бош прокуратура, “Ўзэкспомарказ” АЖ ва бошқалар билан ҳамкорлик тўғрисида меморандумни имзолаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Тижорат банклари томонидан кредитлар тақдим этишдаги бюрократик тўсиқлар ва ортиқча қоғозбозликни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган.

Ҳисобот даврида (июнь-июль) барча ҳудудий бўлинмаларга хизмат сафар амалга оширилиб, ҳудудий бўлинмалар ва Тадбиркорларга кўмаклашиш марказларини (ТКМ) жойлаштириш, шунингдек кадрлар танлаш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилди. Ҳудудларга хизмат сафари чоғида 300 та тадбиркорлик субъекти билан учрашувлар ўтказилди.

Бир вақтнинг ўзида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик Палатаси депутатлари билан биргаликда хизмат сафари уюштириш амалиёти жорий этилган бўлиб, ушбу сафарлар давомида 74 та муаммоли масалани жойида ҳал этилишига ёрдам кўрсатилиб, тадбиркорлик субъектларидан олинган 15 та таклиф қабул қилинди.

Хусусийлаштириш қўмитасининг ҳудудий вакиллари иштирокида Норин тумани (Наманган) ва Хонобод шаҳридаги (Андижон) бўш турган ва самарасиз ишлаётган объектлар, бинолар ва ер майдонлари инвентаризацияси ўтказилди. Ҳудди шу каби ишлар Паркент туманида (Тошкент вилояти) ҳам якунига етказилмоқда.

Шу билан бирга, ҳар бир объектнинг паспорти ва уларни келгусида самарали қўллаш, янги иш ўринларини яратиш учун туманнинг (шаҳарнинг) намуна харитасини ишлаб чиқиш мақсадида бўш турган ва самарасиз ишлаётган объектлар, бинолар ва ер майдонлари инвентаризация қилиш бўйича ишларни амалга ошириш мақсадида ҳар бир вилоят марказида биттадан туман танлаб олинди. Жорий йилнинг охиригача республиканинг бутун ҳудуди бўйича ушбу ишларни якунлаш кўзда тутилган.

Тадбиркорлик субъектларини ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида:

Тадбиркорлик тузилмалари учун кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимининг сифатини тубдан ошириш мақсадида, Савдо-саноат палатаси ҳудудида 42 нафар раҳбар кадр учун ўқув семинари ташкил этилган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги ПФ-5087 сонли “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан ҳимоя қилиниши тизимини тубдан такомиллаштириш ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мавзуси кўриб чиқилди. Бугунги кунда шу каби семинарларни тадбиркорликка кўмаклашиш марказларининг 388 ходими учун ўтказиш режалаштирилган.

Аввалроқ халқаро молия ва донор ташкилотлар кўмагида ишлаб чиқилган тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш бўйича ўқув қўлланмаларининг электрон базаси шакллантирилиб, ишда қўллаш ҳамда тадбиркорлик субъектлари орасида тарқатиш учун ССПнинг барча ҳудудий бўлимларига топширилган.

Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида амалга оширилаётган «Бошқарув кадрларини тайёрлаш дастури” доирасида тадбиркорларни Европа Иттифоқи мамлакатларидаги хорижий амалиётларини ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 18 августига қадар танлов эълон қилинди, бугунга қадар 80дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ҳужжат топширган.

Германия Ҳукуматининг молиявий кўмагида амалга оширилаётган «Бошқарув кадрларини тайёрлаш дастури» доирасида 18 нафар тадбиркорлар Германияда малака ошириш учун юборилган.

Маҳаллий тадбиркорларни хорижда амалиёт ўтаб келишини ташкил этиш билан бирга ўқитиш бўйича 3 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Шунингдек, БМТТД, ЕХХТ ва Глобал экологик фонд билан ССП, ҳудудий бошқармалар ва жойлардаги кўмак марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган яна 3 та лойиҳани (1,8 млн. АҚШ доллари) амалга оширишга доир келишувга эришилган. Бундан ташқари, Тошкент, Андижон, Урганч шаҳарларидаги ўқув марказларини, шунингдек, республиканинг вилоят марказларидаги бизнес-инкубаторларни жиҳозлаш бўйича ҳинд томони ва КОИКА билан 2 та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.

Ташқи иқтисодий фаолият ва инвестицияларни жалб қилиш соҳасида:

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Хорижий давлатлар дипломатик корпуслари вакиллари билан 7 та, хорижий ташкилотлар ва компаниялар вакиллари билан 13 та учрашув ташкил этилди. Жумладан, Япония, Европа Иттофоқи, Ҳиндистон, Индонезия, Грузия, Қирғизстон ва Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчилари билан келажакдаги режалар ва икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикрлар алмашилди. Хорижий ташкилотлар вакилларидан эса Афғонистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари, Тожикистон Савдо-саноат палатаси раиси, Қирғизстон Иқтисодиёт вазири ўринбосари, Хитойнинг Ланджоу шаҳри мери, Юннан провинциси маслаҳатчиси, Янпу провинцияси хорижий давлатлар билан дўстлик кенгаши раҳбари, Япониянинг “Уно” корпорацияси президенти билан бўлиб ўтган учрашувларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича икки томонлама таклифлар муҳокама қилинди.

Биргина мисол, 18-20 июн кунлари Томск вилояти Савдо-саноатпалатаси (Россия Федерацияси) билан ҳамкорликда Россия ишбилармон доираларининг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилди. Ташриф доирасида Ўзбекистон-Россия бизнес-форуми, бир қатор вазирлик ва идораларда урашувлар ташкил этилди.

5 июл куни Савдо-саноат палатасида Саудия Арабистони Қироллигида яшовчи этник ўзбек бизнес вакиллари ва ўзбек корхоналари иштирокида кооперацион биржа ташкил этилди. Тадбир якуни бўйича «Abdullatif Trading Co. Ltd.» корхонаси ва «Arfitex Group» МЧЖ ўртасида Тошкент шаҳрида коттежлар қуриш учун 2 млн. АҚШ долл. миқдорида инвестиция ажратиш бўйича келишишувга эришилди.

Ундан ташқари, ТИВ, ТСВ ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан Савдо-саноат палатасининг иккинчи ярим йилликка мўлжалланган халқаро тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилди.

Бугунги кунда ССП томонидан Австрия, Германия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Канада ва Россия каби давлатлар билан бизнес-форумларни ташкил қилиш бўйича фаол ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбиркорлик субъектларига мустақил равишда интерактив шаклда замонавий хорижий ускуналар ва мини-технологияларни излаш имкониятини берувчи ахборот тизими ишлаб чиқилмоқда. Ўзбекистон Республикасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқиладиган экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотлар базаси шакллантирилмоқда.

Маҳаллий ташкилотлар маҳсулотларининг ташқи бозорларга чиқишини таъминлаш, миллий брендларни хорижда фаол илгари суриш мақсадида:

- 18 нафар тадбиркорнинг Туркманистонда бўлиб ўтган (20-22 июнь) “Буюк ипак йўли – дўстлик ва қардошлик йўли” халқаро кўргазмасига ташрифи уюштирилиб, ташриф якунлари бўйича алюминий профилларни етказиб беришга оид экспорт шартномаси имзоланди. Ҳозирда маиший техника, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича экспорт шартномаларини тузишга оид музокаралар олиб борилмоқда.

- 86 нафар тадбиркорнинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган (27 – 29 июль) кўргазмада иштирок этиш учун Тожикистонга ташрифи ташкил этилиб, тадбир якунлари бўйича умумий қиймати 4,7 млн. АҚШ долларига тенг 20та экспорт шартномаси тузилди.

-15 нафар ўзбек компанияси вакилларининг Ереван шаҳрига (7-9 июль) ташрифи уюштирилиб, натижада ускуна етказиб бериш бўйича 10 та импорт шартномасини имзолаш бўйича келишувга эришилди.

- 3 нафар ўзбек компанияси вакилларининг Туркияга (19-21 июль) сафари ташкил этилган бўлиб, натижада 1 000 000 АҚШ долларига тенг шартномани имзолаш тўғрисида келишувга эрилишди.

Инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашиш:

Маҳаллий ва хорижий инвестицияларни, шунингдек замонавий технологияларни жалб қилиш мақсадида, Савдо-саноат палатаси томонидан чет эл капитали иштирокида 6 та қўшма корхонани ташкил этишда ёрдам кўрсатилди. Улардан 1 таси озиқ овқат ишлаб чиқариш, 1 таси савдо ускуналарини ишлаб чиқариш, 2 таси қурилиш моллари, 1 таси текстиль ьахсулотлари ишлаб чиқариш, 1 таси бошқа сохалардаги ишлаб чиқариш фаолиятига қаратилган.

25 та корхонага умумий қиймати 4,055 млн. АҚШ долларига тенг мини-технологиялар ва ускуналарни топиш ва харид қилишда бевосита ёрдам кўрсатилган. Етказиб берилган қурилмадан 2 таси тўқимачилик маҳсулотлари, 6 таси қурилиш материаллари, 8 таси озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, 4 таси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва 5 таси бошқа секторлар бўйича. Асосий таъминотчи давлатлар ХХР, ЕИ ва бошқа давлатлар. Қурилмани излашда асосий кўмак механизми ССП томонидан хорижда ишбилармон ташрифлар, тадбиркорларнинг хорижий кўргазмалар ва бизнес-учрашувларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидаги кўргазмаларда иштирокини ташкил этишдан иборат.

ЎзССП ахборот хизмати