25.08.2017 1579

Палатада саноат соҳасидаги экспертлар кенгашининг йиғилиши ўтказилди


Жорий йилнинг 25 август куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси катта мажлислар залида cаноат соҳасида ташкил этилган экспертлар кенгашининг дастлабки йиғилиши ўтказилди.

    

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги ПФ-5087-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солишда соҳалар бўйича экспертлар кенгашлари ташкил этилди.

Экспертлар кенгаши раис ўринбосари Ж.Ураков бошчилигида ўтказилди. 

Унда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, республикадаги газ тўлдириш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари иштирок этдилар.

Иштирокчилар томонидан кун тартибига Кенгашнинг 2017 йил учун режалари ҳамда энергетика соҳасидаги масалаларни кўриб чиқилиб, шунингдек тадбиркорликнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган ва чеклаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди, уларни бекор қилиш тўғрисидаги таклифлар ишлаб чиқилди ҳамда Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идораларга тақдим этилади.

    

Йиғилиш давомида, автомобилларга сиқилган газ тўлдириш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг давлат, маҳаллий ва тармоқ дастурларида иштирокини рағбатлантириш, ортиқча лаборатория текширишлари ўтказилиши ва  бошқа ривожланишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни ўрганиш бўйича экспертлар хулосаларини тайёрлаб чиқилди.

Музокаралар марказида ўз фаолиятларини кенгайтириш, инвестиция киритиш ва янги қўшимча иш ўринлари яратиш бўйича ҳукумат дастурларига киритилган лойиҳаларини ўз ҳисобидан молиялаштирган суммаси ушбу тадбиркорлик субъектининг “махсус инвестиция устамаси” ҳисобига ўтказган суммасидан чегириб қолиниши, “махсус инвестиция устамаси”ининг солиқ ва банк комиссия тўловларининг хисобланиши ва ундирилиши, “Узстандарт” агентлигидан  аккредитациядан ўтган ташкилотлар томонидан агентлик талаби билан ҳар ойда газнинг намлилик даражаси ва жипслилиги бўйича лаборатория анализи ўтказилишининг мақсадга мувофиқлиги каби мавзуларда қизғин муҳокамалар олиб борилди.

Йиғилиш сўнгида эксперт кенгаши аъзолари томонидан иштирокчилар билдирган фикр-мулоҳазалар, тавсиялар, келтирилган муаммоли масалалар жойида ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича тегишли чоралар кўрилди ва келгусидаги режалар белгилаб олинди.

ЎзССП ахборот хизмати