01.09.2017 505

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси жамоаси гул кўйиш маросимида иштирок этди.


Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллик байрами ва Қурбон ҳайити кўтаринки руҳда нишонланаётган айни дамда пойтахтдаги Оқсарой қароргоҳи олдида буюк давлат ва сиёсат арбоби, мустақил давлат асосчиси, Биринчи Президент Ислом Каримов хотирасига бағишлаб бунёд этилган ҳайкал пойи гулларга бурканган.

         

Бугун вазирлик, идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардан келган кенг жамоатчилик вакиллари қаторида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси жамоаси ҳам Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, хотирасини ёд этиб, Биринчи Президентимизнинг ўчмас хотирасига чуқур ҳурмат ва эҳтиром кўрсатдилар.