07.09.2017 188

Эксперт кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.


8 сентябрь куни, соат 10:00 да Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси билан хамкорликда, мутассади вазирлик ва идора вакиллари ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирокида Эксперт кенгашининг йиғилиши ўтказилади.

(Йиғилиш республикамиз вилоятлари билан тўғридан-тўғри видеоконференция шаклида ўтказилади)

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги 5087-сонли “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда 3068-сонли “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан Янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси мухокама этилади.

Иштирок этишни хохловчи тадбиркорлик субъектлари 150-60-06 телефони орқали масъул ходим Н.Садикова билан боғланган холда рўйхатдан ўтишлари сўралади.