15.09.2017 322

Яна бир тадбиркорнинг муаммоси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан хал этилди


Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига “Олимлар” МФЙга қарашли Зиятов кўчасида фаолият юритаётган “TARAQQIYOT TAYANCHI” масъулияти чекланган жамияти (МЧЖ) 2014-йилдан буён биогаз ишлаб чикарадиган ускунани ва даладаги артизиан қудуқларидан сув чиқарадиган замонавий тайёр ускунани Хитойдан сотиб олиш учун АТ Қишлоқ  қурилиш банки Жиз­зах вилояти филиалига уларнинг талаби бўйича хужжатлар тўпламини тайёрлаб, банкларга топшираолмай, грант маблағини ололмай, сарсон-саргардон бўлиб юргани хақида маълум қилди. Палата рахбар-ходимлари тегишли топшириқларини бериб, унинг бажарилишини ўзлари назорат қилиб, бир ойга қолмасдан ижобий хал қилиб бердилар. Натижада тадбиркорга 22,5 минг АҚШ доллари миқдорида  кредит-грантини олишига  эришилди.

“TARAQQIYOT TAYANCHI” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига йўллаган мактубида Палата ходимларига ўз миннатдорчилигини исҳор этар экан “Палата рахбар-ходимларининг ушбу савоб ишларига, аввало Сизга Мухтарам  Атхам  Илхомович, Ислом Козимовичга, Рав­шан Бекжоновга ва Палатанинг бутун жамоасига ўзимизнинг чин юракдан самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз ва Сизларга оилавий узоқ-умр, сихат-саломатлик, ўта мураккаб, бироқ  ўта шарафли, ўта синчковлик талаб қилинадиган фаолиятларингизга юксак муваффақиятлар, толмас куч-ғайрат ато этишини сўраб қоламиз” – дея ўз ТАШАККУРНОМА хатига якун ясади.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хам ўз навбатида иқтисодиётимизни ривожланишига ўз хиссасини қўшиб келаётган тадбиркорларга, жумладан Палата аъзоларига хам ўз миннатдорчилигини билдиради.

ЎзССП Ахборот хизмати