25.09.2017 1804

«ТАЪЛИМ ВА МУТАХАССИСЛИК» 17-чи Ҳалкаро кўргазмасига таклиф қиламиз


2017 йилнинг 28-30 Сентабр кунлари Савдо-Саноат Палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги ва «Expocontact» компанияси ўн еттинчи халқаро «Таълим ва Мутахассислик» кўргазмасини ташкил қилади.

Манзил: Ёшлар Ижод Саройи, Мустақиллик кучаси 2, мўлжал «Мустақиллик майдони» метроси.

Кўргазманинг асосий мақсади: Ўзбекистон Республикаси ва ҳорижий мамлакатлар ўқув юртларида, замонавий методикалар асосида таълим беришлари билан таништириш, ўзаро тажриба алмашишга кўмаклашиш, шунингдек ёшларга ва кенг оммага ўзларини қизиқтирган мутахасислиги бўйича билим олишлари учун, ўқув юртларини танлашга ёрдам бериш.

Кўргазманинг вазифалари:

  • Ўзбекистон Республикаси ва ҳорижий мамлакатлар ўқув юртларида қайси мутахасисликлар бўйича таълим олишнинг имкониятлари борлиги хақида маълумот бериш;
  • Ёшларда мутахасислик танлашга қизиқтириш уйғотиш ва шу соҳада таълим олишга жалб этиш;
  • Иккинчи касб-хунар ўрганиш ёки ўз касби бўйича малакасини ошириш истагида бўлган шахсларга таълим олиш учун ўқув юртини топишга ёрдам бериш;
  • Ўқув юртларини жихозлаш учун ишлаб чиқарилган, техник воситалар, ўқув-методологик адабиётлар, мебел-жихозлар ва компьютерлаштиришнинг энг охириги ютуқлари билан таништириш.

 

Кўргазманинг асосий йуналишлари:

  • Олий ўқув юртлари;
  • Ўрта махсус таълим муассасалари;
  • Ўқув марказлари;
  • Малакани ошириш институтлари;
  • Хусусий мактаблар, тил марказлари;

 

Кўргазманинг ёрдамчи йўналишлари:

  • Таълим муассасалари учун дастурлар;
  • Таълимдаги информацион технологиялар;
  • Ўқув қўлланмалар;
  • Ўқув мебели ва канцелярия жихозлари;
  • Спорт жихозлари.

 

Кўргазмага ташриф буюрувчилар – мактаб, коледж ва лицей ўқувчилари, абитуриентлар, талабалар, уларнинг ота-оналари, ўқув муассасаларининг вакиллари, шунингдек барча қизиқувчилар.

Кўргазма ўтказилиш даврида мамлакатимизнинг 35 дан отиқ институт ва университетлари, 40 дан зиёд ўқув марказлари, ҳамда Европа, Осиё, Латвия, Россия ва бир қанча бошқа мамлакат университетлари иштирок этди. « Таълим ва Мутахассислик » кўргазмасига умумий ҳисобда 30.000 дан ортиқ одам ташриф буюрди. Ташриф буюрганларнинг асосий қисми 14-25 ёшдаги ёшлар бўлди.

ЎзССП ахборот хизмати