03.10.2017 91

«Бизнес режа ва техник иқтисодий асосларни тайёрлаш» бўйича ўқув семинар ташкил этилди


Шу йилнинг 22-23 сентябрь кунлари «QORAQALPOQ BIZNES TA’LIM» нодавлат таълим муассасаси томонидан ташкил этилган «Бизнес  режа ва техник иқтисодий асосларни тайёрлаш» бўйича 2 кунлик ўқув курси  ўтказилиб, унда жами 12 нафар тингловчилар иштирок этди.

«QORAQALPOQ BIZNES TA’LIM» нодавлат таълим муассасаси бизнес-тренерлари томонидан тадбиркорларга, шунингдек, бизнес режа тузиш ва ўз бизнесини бошлаш ниятида бўлган ёшларга «Бизнесни режалаштириш ва техник иқтисодий асосларни тайёрлаш» мавзусидаги ўқув курси жараёнида, улар презентация асосида қатнашувчиларга бизнес режа тузишда нималарга аҳамият бериш керак ва унинг қоидалари, мақсад ва белгиланган вазифаларга бирма-бир тўхталиб ўтишди. Ўқув семинар интерактив тарзда ташкиллаштирилиб, унда иштирокчилар фаол қатнашдилар. Бунга қўшимча ўқув семинар давомида ўқув курси иштирокчиларига бизнес-тренерлар тадбиркорликни ривожлантириш, маркетинг асослари, рақобат, баҳо сиёсати ва молиявий ҳисоботлар бўйича кенг тушунтиришлар беришди.

Ўқув семинари давомида уларнинг бизнес ғоялари билан танишишди ва уларга нималар қилиш кераклиги ҳақида маслаҳатлар берилди. Шу билан бирга, иштирокчиларнинг қизиқишларига ҳам алоҳида тўхталиб, улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. 

Семинар якунида иштирокчиларга Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва «QORAQALPOQ BIZNES TA’LIM» нодавлат таълим муассасаси томонидан таёрланган сертификатлар топширилди.

                                              

 

Бундай ўқув курсларини келгусида мунтазам ўтказилиб борилиши режалаштирилган. Келгуси  ўқув курси жорий йилнинг 29-30 сентябрь кунлари ўтказилиши белгиланган.

ЎзССП ахборот хизмати