12.10.2017 882

«Бизнес  режа ва техник иқтисодий асосларни тайёрлаш» ўқув курси ўтказилди.


Жорий йилнинг 29-30 сентябрь кунлари «QORAQALPOQ BIZNES TA’LIM» нодавлат таълим муассасаси томонидан «Бизнес  режа ва техник иқтисодий асосларни тайёрлаш» бўйича 2 кунлик ўқув курси  ўтказилиб, унда жами 13 нафар тингловчилар иштироқ этти.

Мазкур ўқув семинарда ўқув маркази бизнес-тренерлари томанидан тадбиркорларга, шунингдек, бизнес режа тузиш ва ўз бизнесини бошлаш мақсадила бўлган ёшларга «Бизнесни режалаштириш ва техник иқтисодий асосларни тайёрлаш» мавзусидаги ўқув курси жараёнида, улар презентация асосида қатнашувчиларга бизнес режа тузишда нималарга аҳамият бериш керак ва унинг қоидалари, мақсад ва белгиланган вазифаларга бирма-бир тўхталиб ўтишди. Ўқув семинар интерактив тарзда ташкиллаштирилиб, унда иштирокчилар фаол қатнашдилар. Бунга қўшимча ўқув семинар давомида ўқув курси иштирокчиларига бизнес-тренерлар тадбиркорликни ривожлантириш, маркетинг асослари, рақобат, баҳо сиёсати ва молиявий ҳисоботлар бўйича кенг тушунтиришлар беришди.

Ўқув семинари давомида уларнинг бизнес ғоялари билан танишишди ва уларга нималар қилиш кераклиги ҳақида маслаҳатлар берилди. Шу билан бирга, иштирокчиларнинг қизиқишларига ҳам алоҳида тўхталиб, улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. 

Семинар якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Бундай ўқув курсларини келгусида мунтазам ўтказилиб борилиши режалаштирилган.

 

ЎзССП Ахборот хизмати