13.10.2017 1285

Ўзбекистонда хусусий бизнесини бошлашда аёллар тўқнашадиган муаммолар Савдо- Саноат Палатаси БМТТД томонидан ўрганилмоқда


Савдо-Саноат Палатаси ва БМТТДнинг “Ўзбекистон бизнес-форуми (III - босқич)” лойиҳаси томонидан Ишбилармон аёллар уюшмаси ҳамкорлигида Ўзбекистонда бизнесни йўлга қўйиш, бошқариш ва кенгайтиришда аёллар тўқнаш келадиган тўсиқларни ўрганишга йўналтирилган тадқиқот олиб борилмоқда. Тадқиқот натижалари мамлакатда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича тавсияларни тайёрлаш учун замин яратади.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЭCД) томонидан 2004 йилда ўтказилган тадқиқот аёл-тадбиркорларнинг мамлакат иқтисодиётида, нафақат ўзини балки бошқа аҳолини ҳам иш билан таъминлашдаги муҳим ўрнини қайд этади. Америка Қўшма Штатларида 6,4 млн. аёл-тадбиркорлар 9,2 млн. одам учун иш ўринларини яратиб бермоқда. Шветсияда аёл киши томонидан бошқариладиган ҳар бир корхона улушига ўртача 0,6 штат ходими тўғри келади.

Ўзбекистонда аёллар жами тадбиркорлик субъектларининг атиги 10 фоизини ташкил қилади. Шу боис, ўтказилаётган тадқиқот аёлларнинг бизнес соҳасидаги паст фоизли иштироки сабабларини аниқлаш, мавжуд корхоналарни кенгайтиришга тўсқинлик қилаётган асосий муаммоларни ўрганиш ҳамда аёллар тадбиркорлигини янада ривожлантириш салоҳиятлари ва имкониятларини аниқлашга қаратилган.

Мамлакатдаги вазиятни ўрганиш анкеталаштриш ва аёл-тадбирколар билан жамоавий суҳбатларни (фоcус гроуп) ўтказиш ёрдамида амалга оширилмоқда.

Ушбу тадқиқотда туризм, мева-сабзавотчилик, тикувчилик, шунингдек сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳаларида бизнес юритаётган аёллар тўқнаш келаётган тўсиқлар ўрганилмоқда. Ташкилотчилар тадқиқот учун бизнес йўналишларининг танловини аёлларни давлат учун устувор бўлган, аммо аёллар томонидан кам ўзлаштирилган тармоқларга жалб қилиш учун имкониятларни ўрганиш эҳтиёжи билан изоҳламоқда. Тадбиркорлик фаолияти асосан аёллар томонидан олиб бориладиган тикувчилик ва сут маҳсулотлари тармоқларидаги муаммоли масалаларни ўрганиш уларнинг бизнесини кенгайтириш учун қўшимча имкониятларни яратиб беради.

Тадқиқотни олиб бориш учун Андижон, Бухоро, Жиззах вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси танлаб олинди.

Айтиш керакки, тадқиқотда иштирок этиш учун икки йилдан ортиқ иш тажрибасига ҳамда мерос бўйича эгалланмаган, хусусий бизнесига эга бўлган аёл-тадбиркорлар таклиф этилган. Лойиҳа гуруҳи томонидан Ўзбекистондаги 100 дан зийод аёл-тадбиркорларнинг фикрлари ҳар томонлама ўрганилиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, тадқиқот доирасида Ишбилармон аёллар уюшмаси ва Савдо-саноат палатаси аъзолари орасида тарқатиладиган онлайн-сўровнома саволларига респондентларнинг жавоблари ҳам ўрганилади. Тадқиқот 2017 йил 20 октябрга қадар давом этади.

Аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш бўйича БМТТД ва ССП қўшма ташаббуси 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясига, шунингдек, Барқарор тараққиёт мақсадларига эришишда мамлакатларга кўмак кўрсатиш мақсадида БМТТД томонидан амалга оширилаётган глобал фаолиятга мувофиқ амалга оширилмоқда. Хотин-қизларга таълим олиш, муносиб ишга кириш ва иқтисодий қарорларни қабул қилиш жараёнларида иштирок этиш бўйича тенг ҳуқуқларнинг тақдим этилиши иқтисодиёт барқарорлигига хизмат қилиб, жамият ва инсониятга зарур фойда келтиради.

***

“Ўзбекистон бизнес-форуми (ИИИ-босқич)” лойиҳаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва БМТТДнинг қўшма ташаббуси бўлиб, онлайн хизматларни жорий этиш, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шунингдек инклюзив бизнес-моделларни ривожлантириш ва тарғиб қилиш йўли билан бизнес юритиш учун шарт-шароитларни яхшилашага йўналтирилган.