13.10.2017 156

Қўқон шаҳрида "Бизнесни самарали бошқариш"  мавзуида тренинг ўтказилади.


19 октябр куни соат 10-00 да Кўкон шахрида "Author Coaching Group" компанияси томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида тадбиркорлар учун "Бизнесни самарали бошқариш"  мавзуида тренинг ўтказилиши режалаштирилган. 

Унда асосан бизнесда бошқарув ташкил этиш масалалари хамда ходимларни иш унумдорлигини оширишга кўпроқ эътибор қаратилади.

Тренинг якунида Сиз:
-  Режалаштиришни ташкил этиш;
-  Мўлжалланган ишларни амалга ошишини ташкил этиш;
-  Ишлар бориши устидан назорат ва мониторингни ўрнатиш;
-  Ходимларни тарқоқ ҳолдан жамоага айлантириш;
-  Ягона мақсад сари етаклашни; 
Каби йўналишларда амалий кўникмалар оласиз

Палата ходимлари учун чегирмалар мавжуд.

Мурожаат учун телефон: +99890 954-00-19

 

ЎзССП АХборот хизмати