27.10.2017 927

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ФЕРМЕРЛАРГА КЎМАК СИФАТИДА ТЎРТТА МЕТЕОСТАНЦИЯ ЎРНАТИЛМОҚДА


Савдо-саноат палатаси ва БМТТД ўртасидаги “Ўзбекистон бизнес-форуми (3-босқич)” қўшма лойиҳа томонидан Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги метеостанцияларини ўрнатиш ҳамда ушбу ҳудудда жойлашган 800 та фермер ва деҳқон хўжаликларини агротехник тадбирларни ўтказишга оид бепул профессионал тавсиялар билан таъминлаш бўйича ташаббус йўлга қўйилмоқда.
Хусусан, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликларининг улуши Ў‘збекистон ялпи ички маҳсулотида 17,6%ни ташкил этгани боис, озиқ-овқат хавфсизлиги бевосита қишлоқ хўжалиги ривожланишига боғлиқдир. Ахборот технологиялари, жумладан ИоТ («Интернет буюмлар»)нинг жорий этилиши қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш, ҳосилдорликни кўпайтириш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ҳаражатларини қисқартириш ва уларнинг сифатини яхшилаш имконини беради.
Мазкур ташаббус доирасида ахборот технологиялари асосида ишлайдиган қишлоқ хўжалиги метеостансиялари Тошкент вилоятининг Янгийўл, Ўрта Чирчиқ туманларида ўрнатилди, ҳамда Паркент ва Тошкент туманларида метеостансиялар о‘рнатилиб, 10000 гектардан ортиқ ҳудудни қамраб олади.
Ҳар бир метеостансия ёғингарчилик ҳажми, ҳаво ва тупроқ ҳарорати, ҳаво, тупроқ ва баргнинг намлик даражаси, шамол тезлиги ва йўналиши каби қатор кўрсаткичларни прогнозлаштирадиган бир нечта датчиклар билан жиҳозланган. Тў‘планган ма’лумотлар асосида касалликлар ва зараркунандаларнинг юзага келиши хатарлари, ҳимоя воситалари билан профилактик ишлов беришни ўтказиш муддати, шунингдек суғориш вақти ва кетма-кетлиги ҳисобланади.
Тендер танлови асосида белгиланган Тошкент вилояти Тошкент тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларининг эгалари кенгаши қошидаги «Консултинг Мадад Ҳамкор» консалтинг компанияси метеомаълумотлар таҳлилини о‘тказиб, мунтазам равишда боғбонларнинг уяли телефонларига етти турдаги экин учун касалликлар ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича агротехник тадбирларни ўтказиш зарурияти ҳақида тавсиялар юборади.
Агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали олиб борилиши табиат, энергия ва инсон ресурсларидан оқилона фойдаланиш имконини беради. Ушбу ресурсларга ҳаражатларнинг қисқариши агроэкинлар етиштириш таннархининг камайиши, фойданинг ўсишини таъминлаб, тайёр маҳсулот қиймати пасайишига йўл очади.
Шу билан бирга, фермер ва деҳқон хў‘жаликлари мунтазам консултация кўмагидан ташқари, боғдорчилик бо‘йича ўқув тренингларида иштирок этиб, касалликлар ва зараркунандаларга оид маълумот ҳамда писта, данакли экинлар ва узумни ҳимоя қилиш усуллари ёзилган чўнтак карточкаларига эга бўлишлари мумкин.
Айтиш керакки, бирламчи лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши унинг бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб қо‘лланилиши имконини беради. Шу тариқа, «смарт фарм» («ақлли ферма») ғоясининг жорий этилиши ҳамда хўжалик юритиш жараёнининг тўлиқ автоматлаштирилиши учун замин яратилади.
Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва жадал ривожлантириш ҳамоҳанглигидаги иқтисодий ўсиш 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор ё‘налиши бўйича ҳаракатлар стратегияси, шунингдек БМТ аъзо-давлатлари томонидан қабул қилинган Барқарор тараққиёт мақсадларини амалга оширишнинг йўналишларидан бири саналади.
***