09.11.2017 628

“ЕТТБ ва кичик бизнес субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги механизмлари” мавзуида семинар доирасида хамкорлик шартномаси имзоланди


9 ноябр куни Тошкент шаҳрида Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари хамда Тошкент шахри тадбиркорлари хамда ЕТТБ экспетрлари иштирокида “ЕТТБ ва кичик бизнес субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги механизмлари” мавзуида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирни ташкил этишдан кўзданган мақсад маҳаллий тадбиркорлик субъектларини кредит ва грант маблағлари ажратилиши шартларига оид батафсил маълумот тақдим этиш орқали Ўзбекистон Республикасида ЕТТБ томонидан инвестициявий лойиҳаларнинг молиялаштирилиши имкониятлари тўғрисида хабардор қилишдан иборат бўлди.

Семинар-тренингда тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

ЕТТБ вакиллари томонидан тадбиркорлик субъектлари учун қатор тақдимотлар ўтказилиб, шунингдек қуйидаги йўналишлар бўйича маслаҳат сессиялари ташкил этилди:

- хусусий сектор учун маслаҳат;

- кредит линиялари ёрдамида молиялаштириш;

- ЕТТБ билан ҳудудий ҳамкорликни муҳокама қилиш.

Шу билан бирга, кичик ва ўрта бизнесга маслаҳат хизматлари ва молиялаштиришни тақдим этиш, минтақавий савдо ва интеграллашувни ривожлантириш каби мавзулар ҳам муҳокамалар қаторидан ўрин олди.

Семинар давомида Ўзбекистон кичик ва ўрта бизнесни кўллаб-кувватлаш бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида хамкорлик юзасидан икки томонлама хужжат имзоланди.

             

Қайд этиш керакки, ЕТТБ Марказий Осиёдаги энг йирик институционал инвестор ҳисобланиб, бугунги кунда иқтисодиётнинг хусусийт секторни ривожлантиришга доир инфратузилмадан тортиб то қишлоқ хўжалигигача бўлган турли секторларидаги лойиҳаларига қарийб 11,6 млрд. евро (12,3 млрд. АҚШ доллари) киритди.

Банк томонидан Ўзбекистонга 894 млн. евро инвестиция киритилди; мамлакатдаги лойиҳаларнинг 8 млн. евро қийматига тенг амалдаги портфели бошқаруви Тошкент ва Лондонда амалга оширилади.

Ўзбекистон бўйича ЕТТБ бошқарувчи директори томонидан тасдиқланган, Сенат раисининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари бўйича биринчи ўринбосари Содиқ Сафаев таъкидлаганидек, мамлакат ва банк ўртасидаги муносабатларнинг янгиланиши ҳолати “халқаро жамият, ҳамкорларимиз томонидан икки томонлама асосда жуда яхши қабул қилинди”. “Бугунги кунда биз банк ҳамкорлигида Ўзбекистондаги лойиҳаларни молиялаштиришга тайёрлигини билдирган кўплаб ЕТТБ донор-мамлакатлари билан келишувларга эгамиз”, - дея қайд этди Содиқ Сафаев.

Презентация 1

Презентация 2

Презентация 3

ЎзССП Ахборот хизмати