10.11.2017 251

“Ўзбекистон Республикасида чорвачилик секторини ривожлантириш” тақдимоти


Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 14-15 октябрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи довомида берилган вазифалар ижросини таъминлаш, хусусан, Хоразм вилоятида инвестицион лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширилишини ташкил этиш мақсадида ташаббускорларга барча хужжатларни тайёрлашда, кредит маблағларни расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Мазкур топшириқ ижроси таъминлаш максадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги корхоналари таркибий қайта тузиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16-сентябрдаги ПК-3283-сонли Қарори асосида Халқаро тикланиш ва тараккиёт банки ҳамда Халқаро тараккиёт ассоциацияси иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик секторини ривожлантириш” лойихасининг мақсад ва мохияти, кредит олиш шартлари ва тартиблари, кредит олиш учун талаб этиладиган хужжатлар, муддати хамда фоизлари тўғрисида тўлик маълумотлар бериш учун жорий йилнинг 16 октябрида Хоразм вилоятида лойиха такдимоти ўтказилди.

Мазкур лойиханинг тақдимоти билан қуйида танишишингиз мумкин.