22.11.2017 851

Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш истиқболи нуқтаи назаридан товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларига хуқуқий мухофазасини олиш аҳамияти


Бутунжахон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги билан хамкорликда 2017 йил 22-23 ноябрь кунлари “Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш истиқболи нуқтаи назаридан товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларига хуқуқий мухофазасини олиш аҳамияти” мавзусида минтакавий семинар ўтказилди.

Ушбу тадбирда БИМТ мутахассислари, Хиндистон, Ливан, Белоруссия, Озарбайжон, Россия Федерацияси вакиллари ва Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги, Савдо саноат палатаси мутахассислари, тадбиркорлар, хамда патент вакиллари қатнашдилар.

Семинарнинг асосий максади БИМТ фаолиятининг ўрта ва кичик корхоналарни қўллаб қувватлашга оид сўнгги янгиликлари ва тадбирлари хамда тадбиркорлик фаолияти учун товар белгиларининг хуқуқий мухофазасининг ахамияти, миллий ва халқаро қонунчилик, халқаро шартномаларни ўрганиш ва тахлил қилиш, ушбу сохада фаолият юритаётган миллий ва хорижий мутахассислар ўртасида тажриба алмашишдан иборат.

Семинарда иштирокчилар томонидан товар белгиларига хуқуқлар тўғрисидаги масалалар кенг ёритилди. Хорижий мутахассислар: интеллектуал мулк хуқуқи ва технологиялар масалалари бўйича хиндистонлик маслахатчи Арвинд Вишванатаннинг «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш учун товар белиларининг роли» мавзусидаги, БИМТнинг Ривожланаётган ва иқтисодиёти ўтиш давридаги мамлакатлар Департаментини тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлими катта ходими Сильвия Троковсканинг «Кичик ва ўрта бизнеснинг ракобатбардошлигини оширишда ИМ активларини самарали бошкаришнинг роли» мавзусидаги, Ливандаги Ла Сагес уииверситети профессори Пьер Эль-Хурининг «Интеллекзуал мулк активларинидан фойдаланиш: лицецезиялаш, франчайзинг ва мерчендайзинг масалаларини кўриб чикиш» ва «Халкаро бизнесда интеллектуал мулк масалалари» мавзусидаги маърузалари тингланди.

Тадбирда ўзбекистонлик мутахассислар: ССП вакили Ўткир Неъматов «Ўзбекистон Республикасида кичик ва ўрта бизнеснинг хозирги холаги - имкониятлар ва муаммолар», Агентликнинг Саноат намуналарининг илмий- техникавий экспертизаси ва топширилган белгилар экснергизаси бўлими сектор мудири Дилором Зуфарова “Товар белгиларига хуқуқлар, товар белгиларини мухофаза килишнинг турли усуллари” мавзусидаги, ва патент вакили Алена Меняйлова “Товар белгиларига хуқуқларга риоя қилишни таъминлаш билан боғлиқ амалий масалалар мавзусида ўз маърузалари билан қатнашдилар.

Шунингдек, доира сухбатларида брендни яратиш ва ривожлантириш, Ўзбекистан Республикасида тадбиркорликни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган қўшимча хизматлар инструментал базаси: ИМ сохасидаги асосий хизматларни яратиш масалалари мухокама қилинди.

БИМТнинг Кавказ, Марказий Осиё ва Шаркий Европа мамлакатлари учун секция дастурлари рахбари Евгений Сесицкий таъкидлаганидек, бу каби тадбирлар ихтирочилар ва тадбиркорлар учун рағбат бўлиб хизмат қилади хамда уларни интеллектуал мулк объектларини яратиш билан боғлик бўлган жараёнларни янада ривожлантириш ва мустахкамлашга ва интеллектуал мулкни самарали бошқаришга илхомлантиради.

Мазкур тадбир барча иштирокчилар учун жуда фойдали бўлди ва товар белгиларини хуқуқий мухофаза қилиш бўйича Ҳиндистон, Ливан, Белоруссия, Озарбайжон, Россия Федерациясининг тажрибасини ўрганишга имкон берди, бундан ташқари мутахассисларнинг муаммоли масалалар бўйича фикрлари билдирилди.

 

ЎзССП Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги