06.12.2017 3559

“Кичик бизнес ускуналари ва маҳсулотлари” халқаро кўргазмасининг очилиш маросими ўтказилди


            5 декабрь куни пойтахтимиздаги “Yoshlar Ijod Saroyi” павильонларида, “SSP-Expocontact”, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Халқаро Савдони ривожлантириш Кенгаши хамкорлигида хар йилги анъанавий “Кичик бизнес ускуналари ва маҳсулотлари” халқаро кўргазмасининг очилиш маросими ўтказилди.

           “Кичик бизнес ускуналари ва маҳсулотлари” халқаро кўргазмаси, кўргазмалар тақвимида йилнинг энг мухим тадбирларидан бири хисобланади.

            Кўргазмада 40 дан ортиқ Ўзбек ва Хитой компаниялари томонидан ишлаб чиқариладиган ускуналар, минитехнологиялар ва тайёр маҳсулотларини ўз ичига қамраб олувчи ўзига хос экспозициялар намойиши бўлиб ўтди.

            Шунингдек, жорий йил кўргазмада ўз маҳсулотлари билан “Duo Wei”, “Zhong Cha Sheng Huo”, “Jin Ri”, “San Quan” каби Хитой Халқ Республикасининг йирик ишлаб чиқариш корхоналари иштирок этди.

         Бундан ташқари халқаро кўргазма доирасида, нейл-дизайн, декоратив косметика ва сартарошлик маҳорати бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати ҳамда маҳоратли мутаҳассислар томонидан мастер-класслар ташкил этилди.

         Кўргазма йўналишлари

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва қадоқлаш;

Қурилиш ва қурилиш маҳсулотлари;

Қишлоқ хўжалиги техникаси ва маҳсулотлари;

Текстиль, кийим-кечак ва оёқ кийимлари;

Транспорт хизматлари;

Консалтинг хизматлари;

Кимё саноати;

Тиббиёт маҳсулотлари;

Савдо;

Энергетика ва бошқалар.

 

ЎзССП Ахборот хизмати