14.12.2017 638

Экспертлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши реклама хизматларини яхшилашга бағишланди


                 Жорий йилнинг 13 декабр куни Савдо-саноат палатаси Экспертлар кенгашининг ўтказилган навбатдаги йиғилишида, реклама фаолияти билан шуғулланувчи мутасадди давлат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этди. Тадбир  реклама хизматларини кўрсатишда,  коррупцияни чеклашда ва умумий ҳисобланган ишчанлик муҳитини яхшилаш, масалаларига бағишланди. Унда иштирокчилар томонидан реклама бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш бўйича амалдаги қонунчиликдаги мавжуд меёрий, ҳуқуқий қонунларни кўриб чиқиб, ўзгартириш ҳақида кўплаб таклиф ва тавсиялар  берилди.

                   Хусусан, ташқи реклама маҳсулотларини жойлаштиришда, белгилашда имкони қадар ягона қоидаларни ишлаб чиқиш, реклама хизматларини сарф этилаётган харажатлар билан мутаносиб олиб борилиши масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, ташқи реклама жойлаштиришда республикамизнинг турли вилоятларида турли таърифлар мавжудлиги, тадбиркорлар таърифларни тўлашда муаммоларга дуч келаётганлиги масалалари кенг муҳокамага сабаб бўлди. Экспертлар кенгаши натижасида  муаммони ко’рсатиб, камчиликларини аниқлаш билан бирга унинг ечими учун йўлни ҳам тадбиркорлардан  олиш таклиф этилди. 

                  Хурматли тадбиркорлар!!! Агар сизда шу соҳада муаммо мавжуд бўлса, мазкур муаммони ечиш бўйича таклифларингизни sh.sattorov@chamber.uz  электрон почта манзили орқали юборишингиз мумкин. Сизнинг таклифларингизни умумлаштирилади ва тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисида, манфаатдор давлат органларига тақдим этилади.