14.12.2017 900

Меҳнат шароитини яхшилашга бағишланган давра сухбати ўтказилди


2017 йил 11-15 декабрь кунлари Нукус шаҳрида  Қорақалпоғистон Республикаси давлат бош ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари, Ургенч давлат университети, “ТАТУ” Ургенч филиали ҳодимлари  иштирокида давра сухбати бўлиб ўтди.

Ташриф буюрганлар бир қатор соҳалар ҳакида ўз фикрини билдиришди. Ҳусусан, тадбирда  “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси қошидаги Қайта алоқа механизми”, “Савдо-саноат палатаси қошидаги Қайта алоқа механизмини такомиллаштириш орқали ишбилармон субъектларини самарали қўллаб-қувватлаш системасини яратиш”, “Учинчи тараф мониторинги потенциалини ошириш бўйича хулоса ва тавсиялар”, “Меҳнат соҳасини ислоҳ қилиш ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошидаги Қайта алоқа механизми статистикаси”,  Пахта терими давомидаги болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик Миллий мониторинг якунлари ва 2017 йилги Ахборот берувчи компания фаолияти мавзуларида маъруза қилдилар.

Маърузачилар томонидан, Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда Ўзбекистонда 2017-2020 йиллар учун муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурининг изчиллик билан амалга оширилаётгани, мамлакатимизда меҳнат соҳасида давлат ва жамоатчилик назорати амалга оширилаётгани, муносиб меҳнат тамойилларини амалга ошириш мақсадида давлат, иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасида конструктив ижтимоий мулоқотнинг йўлга қўйилгани, ходимлар ҳуқуқларини ҳимоялаш, алоҳида қайд этилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Касаба уюшмалари Федерацияси ва Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид имзоланган Бош келишув асосида жойларда Минтақавий келишувларнинг амал қилаётгани мазкур йўналишлардаги ишлар самарадорлигини таъминлаётгани таъкидланди.

Давра суҳбатида “2018 йилги пахта терими ишларини янада яхши ўтказишда нималарни қилиш ва бу ишларда Халқаро мехнат ташкилоти ва Жаҳон банки қандай ёрдам бериши мумкин?” мавзуида амалий машғулотлар, ўзаро фикр алмашувлар ва савол-жавоблар бўлиб ўтди.