20.12.2017 2109

ГЕРМАНИЯДА БЎЛИБ ЎТАДИГАН СТАЖИРОВКАГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИ ГЕРМАНИЯГА БИР ОЙ ДАВОМИДА БЎЛИБ ЎТАДИГАН СТАЖИРОВКА УЧУН НОМЗОДЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Стажировка йўналиши: «Умумий иқтисодий ҳамкорлик»

Стажировка инглиз ва рус тилларида олиб борилади

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2018-йил 1-январдан 10-февралгача.

Танловда иштирок этиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:

  • Иштирокчи анкетаси (1 нусхада);
  • Иш жойидан маълумотнома;
  • Паспорт нусхаси;
  • Меҳнат дафтарчаси нусхаси;
  • Олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;
  • ССПга аъзолик ҳақидаги шартнома нусхаси;
  • Солиқ органларидан қарздорлиги йўқлиги ҳақида маълумотнома;
  • Тижорат банкидан қарздорлиги йўқлиги ҳақида маълумотнома.

Германияда стажировка давомида барча ўқиш ва яшаш харажатлари Германиянинг иқтисодиёт ва энергетика федерал вазирлиги томонидан қопланади.

Тошкентда бўлиб ўтадиган 6 кунлик (2018 йил, апрель) мажбурий курс бўйича ўқиш харажатлари, Германияга бориш-қайтиш учун авиа чипта ва у ерда овқатланиш харажатлари юбораётган корхона (ёки иштирокчининг ўзи) томонидан қопланади.

Танловда иштирок этиш учун қўйиладиган асосий талаблар:

  • Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолиги;
  • Номзоднинг охирги 2 йилдан кам бўлмаган, ўрта ёки юқори поғонада бошқарувчи сифатидаги иш тажрибаси мавжудлиги;
  • Номзоднинг ёши – 45 ёшдан юқори бўлмагаслиги;
  • Олий маълумотга эгалиги;
  • Инглиз тилини ёки рус тилини мукаммал билиши.

Муҳим!

  • Саралаш суҳбатида фақат Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари бўлган тадбиркорлар иштирок этиши мумкин; 
  • Интервью инглиз ва рус тилларида ўтказилади (инглиз тили устувор саналади);
  • Рўйхатда кўрсатилган барча ҳужжатлар (анкеталар www.chamber.uz сайтидан ёки ССПнинг “Telegram” тизимидаги ботидан (@chamberuz_education_bot юклаб олиниши мумкин) бир вақтнинг ўзида тўлиқ ва қогозга чиқарилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига қуйидаги манзил бўйича тақдим қилинади: Тошкент ш., А.Темур кўчаси, 4;
  • Тўлдирилган анкета ва паспортни электрон кўринишда тақдим этиш талаб қилинади (g.shermatova@chamber.uz).

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олиш мумкин: (+998 71) 150-60-06 (Г.Шерматова, етакчи мутахассис) шунингдек: t.me/uzchamber