10.01.2018 813

2018 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамада.


«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

2018 йилнинг 15 январига қадар хар бир хохловчи муҳокамаларда иштирок этиши мумкин.

Давлат дастури 237 та бандни ўз ичига олган бўлиб, унда Ўзбекистон Президентининг 22 декабрдаги парламентга мурожаатномаси, шунингдек 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган мақсад ғоя ва вазифалар ўз аксини топган.

Жамоат муҳокамаси ва келиб тушган таклифлар якунлари бўйича 20 январгача Давлат дастурининг такомиллаштирилган лойиҳаси тайёрланади.