24.01.2018 891

Экспертлар кенгаши ҳакамлик судлари ва халқаро тижорат арбитражининг ҳолати ва уларнинг ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинади


2018 йил 26 январь соат 11-00 да Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг катта мажлислар залида Экспертлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.

Йиғилишда қуйидаги масалалар муҳокама қилинади: “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тизимидаги Ҳакамлик судларининг 2017 йилдаги фаолияти якунлари ва 2018 йилдаги вазифалари тўғрисида ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси таркибида хорижий инвесторлар, шунингдек, чет эллик ҳамкорлар билан ўзаро муносабатларда миллий компанияларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли муҳофаза қилишини таъминлаш бўйича халқаро тижорат арбитраж судини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар” режасининг ижроси

Экспертлар кенгаши йиғилишида иштирок этиш истагида бўлганлар қуйидаги телефон рақами орқали рўйхатдан ўтишларини сўраймиз: +99871 150 60 06