01.03.2018 1293

ЎзССПда "ССП ўқув марказлари салоҳиятини мустаҳкамлаш" номли семинар-тренинг ўтказилди


Жорий йилнинг 21-22 фераль кунлари Савдо-саноат палатаси биносида Савдо-саноат палатасининг вилоятлардаги ўқув марказларининг вакиллари иштирокида икки кунлик семинар-тренинг ўтказилди.

Ушбу семинар-тренингни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ўқув марказларининг 2017 йилдаги фаолияти якуний натижаларини муҳокама қилиш ва 2018 йил учун мўлжалланган иш режасини ишлаб чиқишга қаратилди. Жумладан, ўтказилган семинар-тренинг давомида 2018 йил учун ҳар бир ўқув маркази фаолиятининг асосий иш йўналишларини белгилаб бериш орқали ўқув марказлари фаолиятининг келгусидаги самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш бўйича ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки,  ушбу семинар-тренинг “Бошқарув кадрларини тайёрлаш дастури (МТP) –Ўзбекистон Республикаси кичик ва ўрта бизнес корхоналари раҳбарларининг салоҳиятини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида бизнес-таълим соҳасининг нуфузли ва малакали тренерлари иштирокида олиб борилди.

ЎзССП Ахборот хизмати