02.03.2018 1809

Исроилда ўтказиладиган семинарга таклиф этамиз


Исроилнинг тараққиёт сохасидаги халқаро ҳамкорлик агентлиги (MASHAV) Исроил Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Халқаро ҳамкорлик маркази (CINADCO) билан биргаликда “Ўзгарувчан глобал муҳитда овқатланиш” мавзусида халқаро семинар ташкил этаётганини маълум қиламиз.

Семинар 2018 йилнинг 27 май - 15 июнь кунлари Исроилнинг Реховот шаҳрида инглиз тилида ташкил этилади.

Семинар ташкилотчилари томонидан ўқиш билан боғлиқ харажатлар, дастур юзасидан ташрифлар, ётоқхона, тиббий суғурта, аэропортдан олиб келиш ва аэропортга олиб бориб қўйиш харажатлари молиялаштирилади. Халқаро парвозлар ва кунлик овқатланиш харажатлари иштирокчи маблағлари ҳисобига қопланиши кўзда тутилган.

Шу муносабат билан, Сиздан ушбу маълумотларни тадбиркорлик субъекти вакилларига етказишингизни ҳамда қатнашиш истагини билдирган тадбиркорларнинг қуйидаги хужжатларини 2018 йил 20 мартга қадар тақдим этишингизни сўраймиз:

- Анкета;

- IELTS/TOEFL сертификати;

- Паспорт нусхаси;

- Диплом нусхаси;

- ОВИР нусхаси (агар бор бўлса);

- 2та тавсиянома;

- Саломатлик ҳолати тўғрисида маълумотнома.

Қўшимча савол юзасидан Тадбиркорлик асосларига ўқитишни ташкил этиш бошқармаси етакчи мутахассиси Гулноза Шерматовага (Тел.: +998 71 150-60-06; Э-манзил: g.shermatova@chamber.uz) мурожаат этишингиз мумкинлигини билдирамиз.

Семинар ҳақида МАЪЛУМОТ  ва АНКЕТА илова қилинмоқда.

 

ЎзССП Ахборот хизмати