27.03.2018 5076

Тадбиркорларни мамлакатимизда бизнес фаолиятни яхшилаш мақсадидаги сўровномада иштирок этишини сўраймиз


Савдо-саноат палатаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД) ҳамда Олий Мажлис Сенати билан ҳамкорликда мамлакатимизда бизнес фаолиятини юритишнинг шарт-шароитларини аниқлаш мақсадида тадбиркорлар учун сўровнома ўтказишни ташкилаштирди.

Жаҳон банкининг «Doing Business-2018» рейтинг кўрсаткичи мамлакатимизда бизнес фаолиятини юритишнинг шарт-шароитларини баҳолаб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси 190 та мамлакат орасидан 74 – ўринни эгаллаганлиги маълум қилди. Бу кўрсаткич "Doing Business-2017" хисоботидаги Ўзбекистон Республикасининг ўрнига қараганда яхшироқ бўлишига қарамасдан, жойлардаги айрим шарт-шароитлар яхшиланиши кераклигини билдиради.

Сўровнома мамлакат ҳудудларидаги тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида юз бераётган муаммо ва тўсқинлик қилаётган жиҳатларни аниқлаб олиш мақсадида тузилган. Ушбу сўровнома натижалари асосида Ўзбекистон Республикасида бизнес юритиш муҳитини яхшилаш мақсадида ҳукумат, масъул вазирлик ва идоралар, давлат органлари учун тавсиялар ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси бизнес фаолиятини юритиётган тадбиркорлар ушбу сўровномада қуйида берилган ҳавола орқали саволларга жавоб берган ҳолда иштирок этишга таклиф этилади. Сизнинг шарҳларингиз ва таклифларингиз  Ўзбекистон Республикасида бизнес фаолиятини юритишнинг шарт-шароитларини яхшилашга ёрдам беради.

Ўзбек тилидаги сўровнома: https://goo.gl/forms/vXUxxzqrllC0SWCL2

Рус тилидаги сўровнома: https://goo.gl/forms/yr2DzzD1fkWOeJH22

Инглиз тилидаги сўровнома: https://goo.gl/forms/PVdpTj5WABNCXqxg2

Сўровномани ўтказиш 1 апрелгача давом этади.

 

ЎзССП Ахборот хизмати