30.03.2018 2083

Андижонда тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.


Андижон вилоятида тадбиркорлик субьектлари билан очиқ мулокот ўтказилди.

Унда вилоятнинг барча туман ва шахарларидан ташриф буюрган тадбиркорлик субьектлари, экспортёрлар ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ҳамда вилоят Прокуратураси, вилоят Марказий банки ва Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирок этишди.

Очиқ мулоқот давомида соҳа мутахассислари хукуматимиз томонидан яратиб берилаётган имтиёзлар ҳақида тўиқ маълумотлар бериб, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт хажмини ошириш ва вилоят иқтисодий салоҳиятини кўтариш каби масалаларда фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, тадбирда тадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриш юзасидан келишиб олинди.

 

ЎзССП Ахборот хизмати