05.04.2018 1914

Навбатдаги очиқ мулоқот импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга бағишланди


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2018 йил 5 апрель куни Тошкент шаҳридаги Шодлик” меҳмонхонасида республикамизда импорт ҳажмини қисқартириш, маҳаллий хом-ашё ва материаллар негизида импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида маҳаллий тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашув давомида Палата маъсул ходимлари томонидан ҳудудларда импорт ҳажмини қисқартириш бўйича маҳаллий тадбиркорларга атрофлича тушунтириш бериш, уларнинг импорт ҳажмини қисқартириш борасидаги мавжуд муаммоларини муҳокама этиш ҳамда маҳаллий хом-ашё ва материаллар негизида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Тадбирда Тошкент шаҳридаги 50 тадан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари иштирок этдилар.

 

ЎзССП Ахборот хизмати