17.04.2018 1203

«Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.


9.04.2018 йилдаги «Давлат харидлари тўғрисида»ги ЎРҚ–472-сон Қонун қабул қилинди.

Ҳужжат давлат харидларининг субъектлари, шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берди. Уларга қуйидагилар киради:

а) давлат буюртмачилари, улар бюджет ва корпоратив буюртмачиларга ажратилади (қуйидаги жадвалга қаранг).

Бюджет буюртмачилари

Корпоратив буюртмачилар

давлат органлари

давлат корхоналари

бюджет ташкилотлари

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар

харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар

устав фондининг (устав капиталининг) 50%и ва ундан ортиғи 50% ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар

давлат мақсадли жамғармалари

б) харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари – харид қилиш тартиб-таомилида давлат харидларини ижро этиш учун талабгор сифатида иштирок этаётган Ўзбекистон резидентлари ва норезидентлари;

в) давлат харидлари ижрочиси – харид қилиш тартиб-таомиллари якунлари бўйича ғолиб деб топилган ва у билан шартнома тузилган иштирокчи;

г) харид комиссияси – давлат буюртмачиси ҳузурида доимий фаолият кўрсатадиган, харид қилиш тартиб-таомиллари ғолибини танлаш тўғрисидаги қарорлар қабул қилиш ваколатига эга бўлган коллегиал орган. Харид комиссияси тоқ сонли аъзолардан иборат бўлади (аъзолар таркиби ва сони ўзгартирилиши мумкин), давлат буюртмачисининг тегишли қарорлари билан шакллантирилади ва тарқатиб юборилади.

Харид қиймати ЭКИҲнинг 5 000 бараваридан юқори бўлганда, харид комиссияси мажлиси юзма-юз ўтказилади. Сумма камроқ бўлганда, сиртдан – сўров орқали, барчанинг иштирокисиз ўтказилади. Қиймати ЭКИҲнинг 5 000 бараваридан ортиқ миқдордаги давлат харидлари ўтказилганда харид комиссияси таркибига Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг ва «ЎзИнжиниринг» РЛИнинг вакиллари киритилади.

д) давлат харидлари махсус ахборот портали оператори – давлат харидларининг субъектларига харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш, махсус ахборот порталига эълонларни, буюртманомаларни ҳамда давлат харидлари ва уларнинг якунлари тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи махсус ваколатли ташкилот.

Шунингдек Қонун билан тасдиқланган харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турларини ҳам эътиборга олиш лозим. Улар бештадан иборат (қуйидаги жадвалга қаранг).

Т/р

Харид тартиб-таомиллари тури

Қисқача таърифи

Мезонлари

(биргаликда амалга ошириладиган)

1.

Электрон дўкон

Махсус талаблар татбиқ этилмайдиган истеъмол товарларининг ва бошқа товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларини амалга ошириш учун мўлжалланган махсус ахборот порталидаги махсус майдонча

бир шартнома бўйича ЭКИҲнинг 250 бараваридан (бюджет буюртмачилари учун ЭКИҲнинг 25 бараваридан) ошмайдиган, бироқ бир йилда бир давлат буюртмачиси ЭКИҲнинг 2 500 баравари миқдоридаги суммадан кўп бўлмаган товарлар харидини амалга ошириш  

бир давлат буюртмачиси учун ЭКИҲнинг 25 бараваридан ошмайдиган миқдордаги ишлар хизматлар харидини амалга ошириш

2.

Бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион (электрон шаклда)

Иштирокчини танлашнинг ягона омили нарх ҳисобланади (белгиланган товар сифати стандартларига риоя қилган ҳолда)

товар стандарт хусусиятларга эга

товарнинг техник, эксплуатация қилиниш хусусиятларини ва бошқа хусусиятларини баҳолаш ҳамда таққослаш заруратининг мавжуд эмаслиги

хизматларнинг, ишларнинг давлат хариди объекти бўлмаслиги

товарнинг қиймати бир шартнома бўйича ЭКИҲнинг 5 000 бараваридан кам бўлиши, бюджет буюртмачилари учун аукциондаги давлат харидлари бир шартнома бўйичаЭКИҲнинг  2 500 бараваридан ортиқ бўлмаслиги керак

3.

Танлов

Шартномани бажариш бўйича энг яхши шартларни таклиф қилган иштирокчи ғолиб деб топилади

товарнинг (ишнинг, хизматнинг) батафсил ва аниқ таърифини таърифлаш имконияти мавжудлиги

 

ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлиши

товар* қиймати бир шартнома бўйича ЭКИҲнинг 5 000 бараваридан 25 000 бараваригача (бюджет буюртмачилари учун – ЭКИҲнинг 2 500 бараваридан 6 000 бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади

хизматларнинг, ишларнинг* қиймати бир шартнома бўйича ЭКИҲнинг 25 бараваридан 25 000 бараваригача (бюджет буюртмачилари учун – ЭКИҲнинг 25 бараваридан 6 000 бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади

4.

 

Тендер

 

Шартномани бажариш бўйича энг яхши шартларни таклиф қилган тендер иштирокчиси ғолиб деб топилади

 

ғолибни аниқлаш мезонлари товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) нафақат пул билан баҳоланишини, балки миқдорий ва сифат жиҳатидан баҳоланишини ҳам ўз ичига олади

товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича ЭКИҲнинг 25 000 бараваридан (бюджет буюртмачиларида – ЭКИҲнинг 6 000 бараваридан) ортиқ миқдорни ташкил этади

 

Ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари

Қуйидагилардан товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш:

– табиий монополия субъектидан;

– Президентнинг ёки Вазирлар Маҳкамасининг норматив ҳужжатларида белгиланган  субъектдан;

– ноёб товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчидан.

 

Барча ягона етказиб берувчилар махсус реестрга киритилади.

бозорда муқобиллари бўлмаган ва фақат ягона етказиб берувчидан харид қилиш мумкин бўлган техник жиҳатидан мураккаб товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) хариди  

маданий қимматликларни олиш

Президентнинг норматив ҳужжатлари ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосидаги давлат харидлари  

Табиий монополия субъекти товарларининг (ишларининг, хизматларининг) давлат хариди

ўз ваколатларига мувофиқ фақат давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ёки уларнинг тасарруфидаги давлат муассасалари ёки ташкилотлари томонидан бажарилиши мумкин бўлган ишларга ёки кўрсатилиши мумкин бўлган хизматларга эҳтиёж пайдо бўлиши

товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) Ҳукумат томонидан белгиланадиган тарифлар бўйича давлат хариди

 

Агар инвестиция лойиҳалари доирасидаги Президент норматив ҳужжати билан тендер ўтказмасликка рухсат берилган бўлса, у ҳолда  давлат хариди қийматидан қатъи назар, танлов ўтказилади.

Давлат хариди жараёни очиқ-ошкора бўлади, барча маълумотлар махсус порталда эълон қилинади. Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Молия вазирлиги томонидан харид қилиш тартиб-таомиллари устидан мониторинг, давлат назорати ўрнатилади, шунингдек фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТ ва ОАВ томонидан жамоатчилик назорати ўрнатилади.

Бу – муҳим! Қонуннинг амал қилиши:

  • стратегик субъектлар амалга оширадиган давлат харидларига, ривожлантириш давлат дастурларини, Президент ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорларида назарда тутилган лойиҳаларни рўёбга чиқаришда амалга ошириладиган давлат харидлари бундан мустасно;
  • давлат томонидан ҳимоя қилиниши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, мамлакатда мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун амалга ошириладиган давлат харидларига, шунингдек давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат харидларига;
  • фавқулодда вазиятлар юз берган ҳолларда республиканинг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларига;
  • агар донор мамлакатларнинг, тегишли халқаро, ҳукуматга қарашли бўлган ва ҳукуматга қарашли бўлмаган чет эл ташкилотларининг тартиб-таомилларида ёки давлат кафолати остида чет эл кредитларини ва чет эл грантларини тақдим этиш шартларида товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилишнинг бошқача тартиби белгиланган бўлса;
  • Президент сайловига, Олий Мажлис, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига, шунингдек референдумларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш учун амалга ошириладиган давлат харидларига;
  • суд муҳокамаларида иштирок этиш учун адвокат (вакил) тайинланиши билан боғлиқ давлат харидларига;
  • нархлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий белгиланган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 10.04.2018 йилдан кучга кирди.

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.