18.04.2018 762

Польшалик савдо компанияси вакиллари билан маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўртасида бизнес мулоқот ташкил этилди.


2018 йил 17 апрель куни Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Республикасининг Польшадаги элчихонаси билан ҳамкорликда республикамизда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва текстиль маҳсулотларини Европа Иттифоқи давлатларига экспорт қилиш бўйича Польшалик савдо компанияси вакиллари билан маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўртасида бизнес мулоқот ташкил этилди.

Мулоқот давомида Ўзбекистондан турли тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини Польшага экспорт қилиш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

 

ЎзССП Ахборот хизмати