15.10.2015 1884

2015 йилнинг 13-16 октябрь кунлари Минск шаҳрида Белоруссия энергетика ва экология форуми бўлиб ўтди


Форумни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – энергетика, энергияни тежаш, автоматлаштириш, электроника, атроф-муҳитни асраш, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасида эришилган ютуқларни намойиш этишдан иборат. Ҳар йили форум Белоруссия ва хориж энергетик ва экологлари учрашадиган жойга айланиб, илғор илмий ишланмалар ва инновацион лойиҳалар алмашиниш ҳамда ҳамкорлик алоқалари кенгайишига хисса қўшмоқда.

EnergyExpo кўргазмаси 1995 йилдан бери анъанавий тарзда белоруссиялик ҳамда жаҳоннинг етук энергетика, экология, энергия тежаш ва электротехника учун ускуналар, технологиялар ва материаллар ишлаб чиқарувчиларини жалб этиб, МДҲ ва Болтиқ бўйи мамлакатларида мазкур мавзудаги йирик форумлардан ҳисобланади.

2014 йилда EnergyExpo кўргазмасида 15 та мамлакатдан (Австрия, Беларусь, Германия, Италия, Китай, Литва, Польша, Россия, Турция, Финляндия, Франция, Чехия, Швейцария, Швеция, Эстония) 320 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар маҳсулотлари намойиш этилган. Тадбирда Белоруссия Республикасининг барча минтақалари, хорижий мамлактларнинг иқтисодиёт, давлат бошқаруви органлари, ўқув, илмий-тадқиқот ва лойиҳа институтларининг 14 мингдан ортиқ вакиллари иштрок этди.

Белоруссия энергетика ва экология форуми дастури қизғин тарзда ўтди ва экспонент компанияларниг 25 та семинар-тақдимотларидан иборат бўлди, тадбирда 10 та мамлакат (Белоруссия, Россия, Литва, Латвия, Венгрия, Германия, Австрия, Италия, Нидерландия, Финляндия)мутахассислари иштирок этдилар. Тадбир доирасида маҳаллий ва хорижлик экспертлар ўзларининг энергетика ва экология соҳасидаги замонавий техник ва технологик қарорларини тақдим этдилар.

Форум якунларига кўра, Белоруссия ва Россия, Молдова, Германия ва Финляндиянинг хориж энергетика компаниялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги 5 та халқаро келишув имзоланди.