15.10.2015 2284

3-5 декабр кунлари Истамбул шаҳрида "ATRAX 2015" кўргазмаси бўлиб ўтади


Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Туркия элчихонасидан келган маълумотга кўра, 2015 йилнинг 3-5 декабр кунлари Туркиянинг Истамбул шаҳрида «ATRAX 2015» ихтисослаштирилган кўнгилочар соҳа кўргазмаси бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида: «ATRAX 2015» кўргазмаси Туркиядаги биринчи ва илк ихтисослаштирилган кўргазма саналади, унда кўнгилочар саноатниниг йирик  лойиҳалари амалга оширилади.

«ATRAX 2015»да 59 та турли мамлакатлардан 8000 дан ортиқ профессонал қатнашчилар иштирок этади, бу эса халқаро даражада янги бизнес алоқаларини ўрнатш учун имконият яратади.

Ташкилотчилар кўргазмада иштирок этиш учун Савдо-саноат палатаси аъзоларига қуйидаги имтиёзли шароитларни таклиф этишмоқда:

  • Тадбирни ўтказиш вақтида меҳмонхонада жойлаштириш;
  • Шаҳар ичидаги трансфер.

Кўргазмада иштирок этиш истагингиз бўлса, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Экспорт, савдо-саноат кўргазма ва ярмаркаларини ташкил этишга кўмаклашиш бўлимига мурожаат этишингизни сўраймиз.

Мурожаат учун телефон: (998 71) 150 60 07

e-mail: export@chamber.uz