21.04.2018 1089

Фарғона вилоятида экспорт хажмини оширишга қаратилган семинар бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 100 га яқин тадбиркорлик субъектлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Семинар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев рахбарлигида 27 феврал куни товарлар ва хизматлар экспорти хажмини ошириш ишлари ҳолати, йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, мавжуд захираларни аниқлаш ва тўлиқ ишга солиш чора-тадбирларига бағишлаб, кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор мажлисида берилган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилди.

Учрашув давомида худудларда импорт хажмини қисқартириш бўйича махаллий тадбиркорларга атрофлича тушунтириш берилиб, уларнинг импорт ҳажмини қисқартириш борасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари мухокама этилди. Шу билан бирга, маҳаллий хом-ашё ва материаллар негизида импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни ҳамда ҳудудларда тармоқлараро саноат кооперациясини йўлга куйишни ташкил этишдаги муаммо ва таклифлар ўрганиб чиқилди.

 

ЎзССП Ахборот хизмати