21.04.2018 1320

Жиззах вилоятининг Арнасой туманида ўкув амалий семинар ташкил этилди.


Жорий йилнинг 19-22 апрел кунлари Жиззах вилоятининг Арнасой туманида хокимлик, тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ва раҳбарлари иштирокида ўкув амалий семинарлар ўтказилди.

Семинарда худуларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, туманнинг иқтисодий салоҳияти ва ундан самарали фойдаланиш йўналишлари, туманда тижорат банклари, кредит ташкилотлари ва суғурта ташкилотларининг замонавий молиявий хизматларини жорий этиш, солиқ тизими ва солиқ маъмурчилигини ислоҳ қилиш хамда бюджетга тўлов интизомини мустахкамлашнинг устувор йўналишлари каби мавзуларда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари томонидан тақдимотлар ўтказилди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов ўз маърузасида худудда қулай ишбилармонлик мухитини шакллантириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, моддий ва техник ресурсларидан кенг фойдаланишни кенгайтириш хамда истеъмол товарлари ва пуллик хизматлар билан таъминлаш, туманда хизмат кўрсатиш сохасини ривожлантириш, шунингдек, биринчи навбатда хотин-кизлар ва ёшлар, шу жумладан, уюшмаган ёшлар хамда ногиронлар, кам таъминланган оилалар аъзоларининг бандлигини таъминлаш механизмлари хақида тўхталиб, батафсил маълумотлар бердилар.

Семинар ўз ишини 23-25 апрел кунлари Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида давом эттиради.

 

ЎзССП Ахборот хизмати