22.10.2015 2251

"Иқтисодиётни диверсификациялаш шароитида регионал кичик бизнес субъектлари фаолиятини ривожлантириш: муаммо ва ечимлар" мавзуси бўйича Республика илмий ва илмий-техник анжуманини ўтказилиши


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилнинг 11 февралдаги 56-Ф-сонли Фармойиши ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2015 йил 16 февралдаги 51-сонли буйруғига асосан, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, "Халқаро туризм" факультети, "Кичик бизнес ва тадбиркорлик" кафедраси 2015 йил 28 октябрида қтисодиётни диверсификациялаш шароитида регионал кичик бизнес субъектлари фаолиятини ривожлантириш: муаммо ва ечимлар" мавзуси бўйича Республика илмий ва илмий-техник анжуманини ўтказилиши белгиланган.

Тадбирда  "Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, бюрократик ғовларни тугатиб бориш, руйхатга олиш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ҳамда соддалаштириш масалалари”, "Худудий  кичик  бизнес  ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш йуллари", “Оилавий бизнес, касаначилик, академик лицей ва касб-хунар коллежлари битирувчилари ҳамда тадбиркор хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига кенгроқ жалб қилиш ва уларни молиявий манбалар билан таъминлаш масалалари" каби мавзуларда маърузалара ва  муҳокамалар кўринишида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.