25.04.2018 2160

Яна битта тадбиркорнинг муаммоси ҳал этилди.


Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига "E’zoza Аl madad” ХК номидан миннатдорчилик хати келиб тушди.

Унда тадбиркор Ш.Якуббоева тадбиркорлик фаолиятини бошлаш баробарида хукукий билим ва тажриба озлиги туфайли анчагина кийинчиликларга дуч келгани хақида ёзган. 

2017 йил ёз ойларида ЎзССП раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимовнинг Миллий телерадиокомпанияси оркали "тадбиркорлик давлат химоясида эканлигини хамда Республика ССПда хар бир тадбиркор ва унинг фаолиятига индивидуал ёндашиб ва тадбиркорнинг хукукий саводхонлигини ошириб, унга амалий ёрдам курсатилиши" хақида хабардор бўлгач, 2018 йил феврал ойида Республика ССПга мурожаат килиб, ўз муаммосини маълум қилган.

Мурожаатдан сўнг, ЎзССП ходимлари томонидан "E’zoza Аl madad” ХК ХКнинг манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига ўтказилган тендер савдосининг Тошкент вилояти Паркент тумани Ёшлик МФЙ ҳудудидаги ХАТП-23 маъмурий биносини сотиш қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғгрисида даъво ариза киритилди. Ушбу киритилган даъво ариза қисқа муддат ичида ўрганиб чиқилиб, 2018 йил 19 апрель куни навбатдаги суд мажлисида тадбиркор мурожаати адолатли ҳал қилиниб, даъво ариза талаблари тўлиқ қаноатлантирилди ҳамда Ш.Якуббоева фаолияти давом эттирилиши таъминланди.

"Сиз ва Сиз билан хамнафас билимли, иқтидорли меҳнат жамоангиз бор экан биз Республика тадбиркорлари ўз куч ва ғайратларига ишониб, олдимизга қўйган барча ният-мақсадларимизга эришиб, бунданда юксак чўққиларни забт этишимизга ишонамиз. Республика ССПнинг мехнат жамоасига яна бир бор ўз миннатдорчилигимни билдириб, келгуси ишларингизга муваффакиятлар тилайман" - дея тадбиркор Ш.Якуббоеватадбиркор Ш.Якуббоева ўз ташаккурномасига якун ясаган. ташаккурнома

 

ЎзССП Ахборот ҳизмати