26.04.2018 2552

Ёш тадбиркорларга имтиёзли тижорат кредитлари ажратилади


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва республикамизнинг тижорат банклари хамкорлигида 23 апрел куни Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз шахрида вилоятнинг Шахрисабз, Яккабоғ, Нишон, Миришкор туманларида, 24 апрел куни эса вилоятнинг қолган барча туман ва шахарларида фаолият олиб борувчи ёш тадбиркорлик субъектлари учун тижорат банкларининг имтиёзли кредитларини тақдим этиш бўйича очиқ мулоқотлар ўтказилди. 

Очиқ мулоқотларда ёш тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, ривожлантириш, кенгайтириш ва янги иш ўринларини ташкил қилиш бўйича имтиёзли кредит маблағлари тўғрисида маълумотлар берилди.

Унда иштирок этаётган ёш йигит қизларнинг барча қизиқтирган саволларига жавоб берилиб, кўтарган масалалар бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. Хусусан, вилоят бўйича жами 70 га яқин ёш тадбиркорлик субъектларига тижорат банкларининг имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши белгилаб олинди.

Бу каби очиқ мулоқотлар республикамизнинг барча худудларида ўтказилиши режалаштирилган

 

ЎзССП Матбуот хизмати